Қидириш   

Мақолаларни саралаш: санаси | машҳурлиги | кўрилганлиги | шарҳлари | алифбо
29 май 2018,   кўрилган: 55


Икки кунлик рўза саратондан сақлайдиИбн Синонинг табобат илмида, бир ҳафтада икки кун овқатланиш тартибига жиддий амал қилиш вазн ошиб кетишининг ва кўкрак саратони касаллигининг олдини олишдаги, шунингдек қон босими, қанд касаллиги ва холестерин зиёда бўлиши билан боғлиқ касалликлардан сақланишдаги энг яхши восита эканлиги исботланган.

Бугунги кун мутахассислари ҳам ушбу ма’лумотни тасдиқлашмоқда. Шунингдек, уламолар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутиш шариатга киритилгани ҳақда айтишган.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
21 май 2018,   кўрилган: 82

"Саломатлик – инсон хуқуқи, уни таъминлашда ҳамшираларнинг ўрни ва истиқболи” шиори остида ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан 11-12 май кунлари пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида "Саломатлик – инсон ҳуқуқи, уни таъминлашда ҳамшираларнинг ўрни ва истиқболи” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда соғлиқни сақлаш тизимида самарали ва фаол меҳнат қилиб келаётган ҳамширалар иштирок этди.

ФОТОРЕАПОРТАЖ: ФАОЛ, ТАШАББУСКОР ВА ФИДОЙИ
ФОТОРЕАПОРТАЖ: ФАОЛ, ТАШАББУСКОР ВА ФИДОЙИ

Анжуманда таъкидланганидек, Президентимиз Ш.Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан учрашувларда, видеоселектор йиғилишларида, ҳудудларга уюштирган сафарлари мобайнида соғлиқни сақлаш тизимидаги масалаларга доимий эътибор қаратиб, халқимизни рози қилиш учун аввало тиббий хизмат сифатини яхшилаш лозимлигини таъкидламоқда. Шу боис, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида ҳамширалик ишини ривожлантириш ҳам устувор йўналишлардан бири этиб белгиланган.

ФОТОРЕАПОРТАЖ: ФАОЛ, ТАШАББУСКОР ВА ФИДОЙИ
ФОТОРЕАПОРТАЖ: ФАОЛ, ТАШАББУСКОР ВА ФИДОЙИ

Ҳамширалик иши кенг қамровли жараён бўлиб, тиббиётнинг бирор йўналишини бу мутахассис фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Айниқса, шошилинч тиббий хизмат, реанимация, операция блокларида малакали ҳамширанинг билим, маҳорати, тажрибаси, ўз касбига садоқати беморни соғлом ҳаётга қайтаришда муҳим омил бўлади. Шошилинч ҳолатларда вазиятни тўғри баҳолаб, биринчи ва ҳал қилувчи ёрдамни тез тиббий ёрдам фельдшерлари кўрсатади. Илгари ушбу бўғин ходимлари тиббий техника ва дори воситалари танқислигидан турли ноқулай вазиятларга тушиб қолаётгани бор гап эди. Президентимизнинг фармон ва қарорлари билан ушбу масала ҳам ўз ечимини топмоқда.

ФОТОРЕАПОРТАЖ: ФАОЛ, ТАШАББУСКОР ВА ФИДОЙИ
ФОТОРЕАПОРТАЖ: ФАОЛ, ТАШАББУСКОР ВА ФИДОЙИ
ФОТОРЕАПОРТАЖ: ФАОЛ, ТАШАББУСКОР ВА ФИДОЙИ

Анжуман давомида аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатишда ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган ўрта тиббиёт ходимларидан бир гуруҳи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва фахрий ёрлиғи ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ФОТОРЕАПОРТАЖ: ФАОЛ, ТАШАББУСКОР ВА ФИДОЙИ
ФОТОРЕАПОРТАЖ: ФАОЛ, ТАШАББУСКОР ВА ФИДОЙИ
ФОТОРЕАПОРТАЖ: ФАОЛ, ТАШАББУСКОР ВА ФИДОЙИ

Маросимдан сўнг, ҳамшираларни касб байрами билан муборакбод этиш мақсадида "Бор бўлинг, ҳамширалар!” деб номланган гала-концерт ташкил қилиниб, унда элимиз суйган санъаткорлар ижросида куй-қўшиқлар ижро этилди.

Анжуман доирасида иштирокчиларнинг Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган муқаддас қадамжоларга зиёрати уюштирилиб, мустақиллик йилларида барпо этилган бино ва иншоотлар билан яқиндан таништирилди.

Тадбир якунида тиббиёт муассасаси, жумладан, тиббиёт ҳамшираси фаолиятига соҳа амалдорлари эмас, балки оддий одамлар, аҳолининг бевосита ўзи холис баҳо берадиган тизим яратилгани ва ушбу мезон орқали баҳоланиши қайд этиб ўтилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати.

Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
16 май 2018,   кўрилган: 73

Ижтимоий ёрдам кучайтирилмоқдаТинчлик деб аталмиш улуғ неъмат ота-боболаримизнинг уруш даврида жангоҳларда кечган қонли урушлари, кўрсатган жасоратлари билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам уларнинг фидойиликлари мамлакатимизда ҳар доим улуғланиб, мустақиллик йўлидаги меҳнатлари муносиб рағбатлантириб келинади.

Жорий йилда ҳам уруш қат­наш­чи­лари ва меҳнат фронти фах­рийлариякка-ёлғизпен­­ционер ҳамда но­гиронлиги бўлган шахсларга тиб­бий-ижтимоий ёр­дам кўр­сатишмақсадида вилоят соғ­лиқни сақлаш бош­­қармаси­нинг алоҳида чора-тадбир­лар ре­жасииш­­лаб чиқилди.

Унга кўра туман ва ша­ҳар тиб­биёт бир­лашмалари то­мо­ни­дан дори-дар­монга муҳ­тож, деб то­пилган уруш қат­наш­чилари ва меҳнат фронти фах­­рий­ларига бе­пул бир­ламчи тиббий во­си­талар, даволанишга эҳтиёжи бор фах­рий­ларга эса тиббиёт муасса­са­ларига имтиёзли йўл­лан­малар берилди.

Шунингдек, апрель-май ой­лари­да 37 на­­фар фахрий Рес­публика касаба уюш­ма­лари фе­де­рацияси ҳамда Соғ­лиқ­ни сақ­лаш вазирлиги тасарру­фи­даги са­­на­торияларда бепул соғ­лом­­лаш­тирилди. 13 нафар фахрийга но­ги­ронлар аравачаси, 15 на­фарига эшитиш мос­ламаси ва бошқа за­рур буюм­лар топши­рилди.

Дийдор — ҳар нарса­дан азиз. Шу боис бай­рам ара­фасида ҳар бир­лари­нинг хо­на­донларига бо­риб улар­нинг ҳо­ли­дан ха­бар олиниб, бай­рам совға­лари ула­шилмоқда. Бун­дан фах­рий­ларнинг кўнгли чоғ, қалб­лари қувончга тўла. Ана шундай дориломон кун­ларга ет­казгани учун Яратганга шукрона ай­­тиб, дуо қи­лишдан чарчамайдилар.


Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
01 май 2018,   кўрилган: 91

Хизматлар янада кенгайдиВилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматни такомиллаштириш ва янги фаолият турларини жорий этиш мақсадида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Яқинда марказда янги ултротовуш текширувлари йўлга қўйилди. Болаларда бош мия текширувини ўтказиш имконини берувчи нейросонография, чов ёрғоқ, лимфа безлари, плевра бўшлиғи, катталар ва болаларда овқат ҳазм қилиш, сийдик айирув тизими аъзолари, қалқонсимон без, эркакларда буйраклар ва простата бези, аёллар кўкрак безлари текширувлари шулар жумласидандир.
– Бу каби янги текширув усуллар касалликларни эрта аниқлаш имконини беради, – дейди, УЗИ шифокори Мўътабар Қулмуродова. – Марказимизнинг техник имкониятлари ошиб бормоқда, бу эса биз шифокорлар, қолаверса халқимизни ҳам қувонтираётир.
Марказ раҳбарияти томонидан соҳа ривожи учун кенг кўламли ишлар амалга тадбиқ эитилмоқда. Саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ тиббиёт маскани вилоят ва респубдикада ўз ўрнига, нуфузига эга бўлаётир.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
30 апрель 2018,   кўрилган: 79

Мурожатлар ечимини топмоқда Мамлакатимизда халқни дардини эшитиш, муаммоларини ҳал этишга қаратилган вертуал қабухоналар ташкил қилинди. Бу қабулхоналарга юридик ва жисмоний шахслар ўзларини қийнаётган саволлари билан мурожат этишлари мумкин. Барча соҳада бўлгани каби тиббиётда ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Навоий вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига жисмоний ва юридик шахслардан 2018 йил биринчи чорагида жами 555 та мурожат келиб тушган, бу эса бир кунда ўртача 7-8 та дегани. Ушбу мурожатлардан 289 таси қаноатлантирилган, 237 тасига эса тушунтириш берилган. Тегишлилик бўйича 8 таси бошқа ташкилотларга юборилган, рад қилинганлар 2 тани ташкил этади. Қолган мурожатлар эса кўриб чиқилмоқда.
- Даволашда амалий ёрдам сўраб ва ўрта тиббиёт ходимларини иш билан таъминлаш бўйича қилинган мурожатлар асосий қисмни эгаллайди, - дейди, Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш бўлими мутахассиси С. Қосимова. – Таҳлиллар шуни кўрсатадики, фуқароларимиз тиббиёт ҳодимининг нотўғри муносабати, ногиронлик гурухига ва нафақага чиқиш, тиббий техникалар олиш, дори-дармон масалалари, бухгалтерия масалалари ва бошқа бир қанча масалалар билан мурожатлар қилишган. Жисмоний шахсларнинг мурожатларини инобатга олиб 119 та. шундан 13 таси Республика клиникаларида даволанишида амалий ёрдам берилди.
Бундан кўриниб турибдики ҳеч бир мурожат четда қолиб кетмаяпти. Халқимизнинг дардини енгил қилиш ва муаммоларини ечишда ишлар бундан кейин ҳам собитқадамлик билан олиб борилади.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
21 апрель 2018,   кўрилган: 76

Юксак эътиборВилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, ногиронлар, кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш шўъбаси томонидан бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 1-чорагида муассаса томонидан 535 нафар якка-ёлғиз, пенсионер ва ногиронларга 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, санитария гигиена воситаси учун 114,3 млн сўмлик бюджет маблағлари билан бир қаторда ҳомийлар томонидан 49,7 млн сўм жами 164 млн сўмлик турли кўринишдаги ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, туман(шаҳар) тиббиёт бирлашмалари орқали 420 нафар ногирон ва пенсионерларга сиҳатгоҳларда дам олишлари ва саломатликларини тиклашлари учун йўлланмалар берилди.
– Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида Товоқсой, Олтиариқ, Косонсой, Маржон суви, Марварид ҳамда Жиззах сиҳатгоҳлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган, – дейди Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, ногиронлар, кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш шўъбаси мудири Отабек Сафаров. – Шунингдек, уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ҳам тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг январь-март ойларида кексаларимиздан 7 нафари Республика касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги санаторияларда соғломлаштирилди.
Ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия бюмлари, реабилитация техник воситалари ва аравачалар билан таъминлаш ва ижтимоий қуллаб-қувватлаш мақсадида шўъба томонидан жорий йилнинг 1-чорагида 50 та ногиронлик аравачаси, 12 та эшитиш мосламаси, 27 дона ҳасса ва 43 жуфт қўлтиқ-таёқлар етказиб берилди. Бундан ташқари 4 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ва якка-ёлғиз кексалар “Саховат” ва “Мурувват” уйлариг жойлаштирилди.
Бир сўз билан айтганда тизимда амалга оширилаётган хайрли ишлар, ҳукуматимиз ва барча ҳомий ташкилотларнинг катта меҳнати, эътибори ва ғамҳўрлиги самарасидир.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
18 апрель 2018,   кўрилган: 86

Раҳбарлар таркибида ўзгаришВилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида бир неча йиллар фаолият олиб борган Нормуродов Барот Бўриевич ўз лавозимидан озод этилиб, вилоят қон қуйиш станцияси бош шифокори лавозимига ўтказилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш бўйича биринчи ўринбосари этиб Учқудуқ туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиника мудири Расулов Зафар Илҳомович тайинланди.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш бўлими бош мутахассиси вазифасида ишлаган Шодиев Нажмиддин Мўминович Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Қурбонов Фарҳод Абсаломович Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий тадқиқот институтининг Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси директорлиги вазифаларини эгаллашди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
17 апрель 2018,   кўрилган: 68

Юқори технологик жаррохликЖорий йилнинг 6-7 апрель кунлари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда РИО ва РИАТМ вилоят филиали билан ҳамкорликда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.
Жараёнда РИО ва РИАТМНВФ директори Б. Пирназаров бошчилигида РИО ва РИАТМ ”Бош-бўйин ўсмалари жарроҳлиги” бўлими илмий раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Б. Юсупов, онколог шифокорлар И. Нажимов, К. Ҳасанов, Н. Элов, О. Байитовлар 4 та жарроҳлик амалиётини мувоффақиятли амалга оширишди.
– Беморларимизнинг аҳволи ҳозирда қониқрли, – дейди, шифокор онколог И. Нажимов. – Уларнинг юқори даражада муолажа олишлари ва жарроҳлик амалиётидан кейинги парваришлари учун марказимизда барча шароитлар яратилган.
Марказда меҳнат қилаётган шифокорлар беморлар дардини енгил қилиш уларни ҳаётга қайтариш учун қўлларидан келган барча имкониятларни ишга солишмоқда. Саъй-ҳаракатлар натижасида юртдошларимиз соғликлари тикланиб, оиласи бағрига, севимли инсонлари ҳузурига бахтли қайтишмоқда.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
14 апрель 2018,   кўрилган: 74

Диққат: “Томорқа экиш ойлиги”
Ҳам даромад, ҳам соғлик Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 23 мартидан “Томорқага экин экиш” ойлиги деб эълон қилингани қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётир. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қулайликлар яратиш мақсадида “Томорқа хизмати” корхоналари фаолияти 1 апрелдан йўлга қўйилди. Соҳага берилаётган бу каби имкониятлардан тиббиёт ходимлари ҳам унумли фойдаланаётгани қалбимизга чексиз қувонч бахш этади. Вилоятимизда 15 мингдан зиёдроқ тиббиёт ходимлари фаолият олиб борса, 12 минг нафарга яқин ҳадимлар ҳовлиларда истиқомат қилишади. ДПМларда ишлаб келаётган ишчи ходимларнинг умумий 9.0 га яқин томорқаси мавжуд бўлиб, экиладиган ер майдони тахминан 8.5 га ташкил этади. Қолган қисми эса манзарали ва мевали дарахтлар экилган, иссиқхоналар эса 1.0 га майдонда ташкил эитилган. Қўшимча даромад олиш, ер майданларини бўш қўймаслик учун улар ҳам зўр иштиёқ билан эрта баҳордан экин экишмоқда. Вилоят Наркология диспансери ҳамшираси Сурайё Ҳусанова ҳам ҳовлисида 4 сотихли иссиқхона барпо этиб, унга бодринг кўчатларини ўтқазди. – Икки йил аввал шу иссиқхонани барпо қилган эдик, – дейди Сурайё Ҳусанованинг турмуш ўртоғи Дилмурод ака. – Дастлаб қийинчиликлар бўлди, экинларни парваришлашда тажрибали деҳқонлардан сўраб, ўрганиб энди ернинг тилини топиб кетдик. Иссиқхонамизда йилда икки марта ҳосил етиштирамиз, оиламизнинг ками-кўстини қоплашда олган даромадимиз ас қотяпти. Кичкинагина томорқасидан бўш вақтларида меҳнат қилиб фойда олаётган тиббиёт ходимларимиз борлигидан қалбимиз қувончга тўлади. Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда давлатимиз томонидан барча қулайликлар яратилиб, имкониятлар кўпайган замонимизда тиббиёт ҳодимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшаётганликлари, бу ишларга ҳеч ким бефарқ бўлмасдан, барча соҳа вакиллари биргаликда, ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилиши лозимлигини унутмайлик.Томорқадан унумли ва оқилона фойдаланайлик.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :
07 апрель 2018,   кўрилган: 67

Мутахассис куниАбдулла Қодирий номидаги вилоят Ахборот кутубхона марказида 7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик кунига бағишлаб “Саломатлик – бебаҳо неъмат” мавзусида Мутахассис куни ташкил этилди. Унда марказ директори Р. Ражабов, 1-сонли оилавий поликлиника олий тоифали шифокори Зухра Нарзуллаева, вилоят наркология диспансери даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари М. Соатов, 4-сонли оилавий поликлиника эндокринолог шифокори М. Отақулова, НДПИ тарих факультети хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш. Эшқобилова, Ўлкашунослик сектор мудираси Д. Жониева ҳамда НДПИ талабалари, педагогика ва хизмат кўрсатиш ҳамда тиббиёт коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари, шунингдек Ахборот кутубхона маркази китобхонларидан жами 200 нафарга яқин тингловчилар иштирок этишди.
Жараёнда мутахассислар “Шахс маънавиятини ривожлантиришда инсон саломатлигининг аҳамияти”, “Ҳаёт гўзал саломатлик бебаҳо” ҳамда, “Саломатлик туман бойлик” мавзуларида маъруза қилдилар.
– Бугунги тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ўсиб келаётган ёш ниҳолларимизга соғлик қанчалар бебаҳо неъмат эканлигини яна бир бор етказишдир, – дейди марказ директори Р. Ражабов. – Асосий мақсадимиз китобхонларимиз ва айниқса ёшларимизнинг онгига соғлом маънавият, соғлом фикр сингари ғояларни сингдиришдан иборат.
Тадбирда китобхонлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан тегишлича жавоблар олдилар. Давра суҳбати сўнгида иштирокчиларга саломатликни асрашга доир кўргазмали буклет ва брашюралар тарқатилди.
Бўлими : Янгиликлар   |   info  |   :