Қидириш   

Мақолаларни саралаш: санаси | машҳурлиги | кўрилганлиги | шарҳлари | алифбо
31 январь 2018,   кўрилган: 191

Сиз биласизми ?Халқ табобатида пиёзнинг шифобахш хусусиятларидан пешоб ҳайдовчи дори сифатида, турли яра, чипқон, цинга (витамин етишмаслиги сабабли тишларнинг тўкилиб кетиши), ичакнинг қаттиқ оғриши, колит, атеросклероз, гипертония (хафақон), авитаминоз касалликларини, манқа, ҳўппоз, тумов, сизлоғич, ҳатто, юмалоқ гижжани туширишда ҳам ишлатилади.

Бу сабзавотнинг спиртдаги тиндирмаси ичак, атеросклероз, гипертония касалликларига уни асал ва олма билан аралашмаси эса томоқ яллиғланиши ва йўталга даводир.

Пиёз қонда қанд миқдорини камайтириш хусусиятига ҳам эга. Шу сабабли уни қандли диабет билан оғриган беморларга тавсия этилади. Кўкпиёз юрак мушаклари фаолиятига ижобий таъсир этади. Бу кўкат танадаги ортиқча суюқликни чиқариб юборадиган калий ва каротин моддаларига бой. Тиш касалликларининг ҳам олдини олишда унинг фойдаси катта. Илмий тиббиётда ушбу сабзавотнинг доривор воситалари: тиндирма (аллилген), аллилглицер (бош пиёз экстракти билан глицерин аралашмаси), ичак атонияси (унинг таранглигининг сусайиши), колит, атеросклероз, гипертониянинг баъзи турлари, авитаминоз, цинга ва бошқа шу каби касалликларни даволаш учун ишлатилади. Бу доривор воситалар яна тумов (ринит)да буруннинг шиллиқ қаватларига сурилилади. Гинекологияда трихомонадали кольпитни даволашда қўлланилади.

Фойдали тавсиялар: 1) Бир стакан пиёз шарбати 1 стакан асал билан аралаштирилади. Ушбу малҳамдан уч маҳал овқатланишдан бир соат олдин ёки ундан 2-3 соат кейин 2 ой давомида бир чой қошиқ ёки ош қошиқда паришонхотирликда даво сифатида истеъмол қилинади. Икки ҳафта танаффус қилиб, яна ундан 2 ой ичиш этиш тавсия қилинади. 2. Юмалоқ гижжа (острица)дан холи бўлиш учун сархил пиёздан 15-20 грамдан кунига истеъмол қилиш зарур. Ушбу муолажа 7-10 кун давом этади. 3. Пиёз барглари ёрилган терига, оёқлардаги қалинлашаётган қадоқларга қўйилади. 4. Барра пиёз таом ҳазм бўлишини яхшилайди. 5. Бош пиёздан тайёрланган бўтқа соч илдизига сурилса, уни тўкилишдан асрайди. 6. Пиёз шарбати ва қанддан тайёрланган доривор восита иммунитетни мустаҳкамлайди. 7. Грипп, ЎРВИ ва нафас йўллари яллиғланганда пиёз майда тўғралади ҳамда эзилади. Бирор идишга солиб, сўнгра бемор бошига каттароқ рўмол ёпиб, пиёзни ҳидласа яхши натижа беради.

Эслатма: 1. Хом пиёзни ўткир меъда-ичак, буйрак, жигар хасталиклари билан оғриган беморлар истеъмол қилмасликлари лозим. 2. Унинг сувининг ўзинигина бурунга томизиш мумкин эмас. Чунки пиёз суви яллиғланган шиллиқ қаватга салбий таъсир қилади. Аммо, уч томчи пиёз сувига уч томчи илитилган ўсимлик мойи солиб, уни дорихона томизғичида бурунга кун давомида 2-3 маҳал томизилса, тумовни очади. 3. Бурун катакларига шифо мақсадида пиёз бўлагини тиқиш асло мумкин эмас. Сабаби уни бурундан тортиб олиш ўта қийин кечиб, шифокор ёрдами керак бўлиб қолиши мумкин.

Бўлими : Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
06 декабрь 2017,   кўрилган: 174

"Кимки ўз соғлиғини сақламоқчи ва  мустаҳкамламоқчи бўлса, овқатланиш тартибига, истеъмол қилинаётган  таомнинг сифатига, миқдорига, истеъмол қилиш вақти ва унинг ҳазм бўлиш жараёнига асосий эътиборини қаратмоғи лозим” дея ёзган эди буюк ҳаким Абу Али Ибн Сино ўзининг "Тиб қонунлари” китобида.

           Ҳазм аъзолари  – ичак, жигар,  ўт пуфаги, ошқозон, ошқозон ости бези. Уларда касаллик келиб чиқишида физик, кимёвий, микробиологик омилларнинг салбий таъсирлари, спиртли ичимликлар ва айниқса рационал овқатланиш тартибларининг бўзилиши сабаб бўлади. Овқат таркибида кўп миқдорда аччиқ, шўр, ёғли, дудланган, нордон маҳсулотларнинг бўлиши овқат тайёрлаш технологияси, овқатланиш тартиби,   меъёрий таркибнинг бўзилиши ҳазм аъзолари касалликларининг ривожланишига олиб келади.

            Бундай беморларни даволашда дори-дармонлар, физиотерапия, фитотерапия (шифобахш ўтлар ёрдамида даволаш) шифобахш овқатланиш – диетотерапия аҳамиятга эга. Шифобахш овқатланиш – касал организмнинг озуқа моддаларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, физиологик томондан тўла қимматга эга бўлиш ва касал аъзонинг функциясини тиклашга ёрдам бериши керак. Шифобахш овқатланиш  ҳар бир касалликнинг ўзига хос хусусиятлари, клиник кечишини ҳисобга олган ҳолда тузилади ва  маълум даврга мўлжалланади. Парҳез таом беморга узоқ муддатга буюрилмайди. Ҳазм аъзолари касаллигида иссиқ нон ва нон маҳсулотлари, ёғли гўшт, қовурилган, дудланган таом,  жўхори, перловка ёрмаси,  спиртли ва газли  ичимлик, аччиқ чой, қахва, музқаймоқ, хом мева, пиёз, саримсоқ, консерва маҳсулотларини ейиш таъқиқланади. Бир кун олдинги ёки қуритилган нон, қуруқ печенье, қайнатилган мол гўшти, эзилиб яхши пишган макка ёрмаси, гуруч, сули, қора буғдой бўтқаси, ширгуруч, шавла, ширқовоқ, буғда  пишган  гўштли таом, кефир, ёғсиз қатиқ, чала пишган тухум, картошка пюреси, пиширилган қовоқ, лавлаги каби озиқ-овқат маҳсулотларини ейиш тавсия этилади. Шунингдек, ўсимлик ёғида димланган таом, пишган сабзавотли салат, мевали десерт, асал, мураббо, ширин шарбат, кисель ва маъданли сувлар ичиш мумкин.

          Шифобахш овқатнинг ҳар хил қисмлари меъда фаолиятига турлича таъсир этади. Гўшт ва ёғ қўшилган  рационда меъда шираси кўпроқ ажралади. Сут ичилганда меъда шираси кам ажралгани боис  парҳезда сут ва сут маҳсулотлари етарли бўлиши керак. Ўсимлик ёғлари қўшилган таомлар ичаклар ҳаракатини кучайтиради ва ич яхши юришади. Беморларга бериладиган сабзавотлар тўғралган, яхши пишган ва эзилган, гўшт қиймаланган  бўлиши лозим. Овқатни  оз-оздан ейиш меъдада кислотани камайтиради, қабзиятнинг олдини олади, ичак, меъда, ва меъда ости бези фаолиятини меъёрига келтиради. 

Бўлими : Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
07 сентябрь 2017,   кўрилган: 164

Тўғри  овқатланиш  саломатлик омилиОвқатланиш ва овқатлар бу тирикликни, ҳаётни таъминловчи энг асосий талаб. Чунки ҳар қандай жонзот танасидаги ҳаётий жараёнлар – тириклик, ҳаракат, ўсиб-улғайиш ва ниҳоят, саломатлигининг даражаси овқатликлар ҳамда овқатланиш ҳисобига бўлади. Инсон аввало организми ва саломатлиги учун зарур бўлган қандай овқатлардан истеъмол қилиш кераклигини билиши керак. “Кўп овқат еган киши овқатни эмас, овқат уни ейди” деган мақолда чуқур маъно бор.
Истеъмол қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари инсоннинг жинси, ёши ва унинг иш фаолиятига, ҳамда йил фаслига мос бўлиши лозим. Агар бир суткада уч маҳал овқатлансак, нонушта умумий овқатланиш миқдорининг 25-30 фоизини, тушлик 40-50 фоизини ва кечки овқат эса қолган фоизини ташкил этиши керак. Ўз саломатлигини ўйлайдиганлар тўғри овқатланиш маданиятини ўзлаштирган бўлишлари, яъни оқсил, ёғ, углевод, витамин, минерал моддалар ва сувнинг организм учун аҳамиятини билишлари зарур.
Биз оқсилларсиз яшай олмаймиз, чунки улар ҳужайраларнинг асосини ташкил этади. Организмнинг оқсил моддаларга бўлган эҳтиёжини асосан гўшт, балиқ, тухум, сут, дукаклилар – ловия, мош ҳисобига қондирилади. Овқат рационидаги оқсилнинг 60 фоизи ҳайвон оқсиллари ҳисобига қондирилиши керак. Оқсил моддаларнинг етишмаслиги жиддий касалликларга олиб келади.
Ёғ маҳсулотлари организм учун қувват манбаи бўлиб ҳисобланади. Улар 2 хил бўлади: ҳайвон ёғлари, ўсимлик ёғлари. Ўсимлик ёғлари таркибида холестерин бўлмайди, шунинг учун енгил ҳазм бўлади. Ҳайвон ёғлари таркибида юқори даражада холестрин моддаси бўлади. Углеводлар энергиянинг асосий манбаи. Углеводга бўлган талаб қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари – ун, ёрма, картошка ҳисобига қопланади. Одам овқатида углевод етишмаса, жисмоний ва ақлий меҳнат қобилияти пасаяди, қонда чала оксидланган моддалар тўпланади. Ортиқча углевод ёғга айланади. Озиқ-овқат рационида витаминларнинг бўлиши жуда зарур. Улар нормал ҳаёт фаолиятини таъминлайди, организмда етишмаса ёки ортиқча бўлса, ферментлар тизими ва моддалар алмашуви бузилади. Витаминлар қаторида минерал тузлар, микроэлементларнинг ҳам аҳамияти катта. Минерал тузлар тўқима, тўқима суюқлиги, қон, плазма ва суякларнинг таркибий қисмини ташкил этади. Сув инсон организмининг 70 фоизини ташкил этади. Организмнинг ҳаёт кечиришида, физиологик жараёнларнинг муътадил кечишида сув ҳал қилилувчи роль ўйнайди. Сувсиз овқат ҳазм қилиш ҳам, ҳужайралардаги моддалар алмашинуви ҳам бўлмайди. Шу боисдан организм учун зарур миқдорда сувнинг истеъмол қилиниши инсон саломатлигини сақлашнинг асосий шартларидан ҳисобланади.
Тўғри овқатланиш инсоннинг ҳаёт фаолияти, меъёрий ўсиши ва ривожланишини таъминлайдиган, унинг саломатлигини мустаҳкамлайдиган ҳамда касалликларни олдини олишда ёрдам берадиган асосий омилдир!
Бўлими : Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
06 сентябрь 2017,   кўрилган: 280

Грипп касаллигини оёқда ўтказманг, унинг асоратлари ҳаёт учун хавфлиГрипп – энг тез тарқаладиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, дунёнинг деярли барча мамлакатларида учрайди. Бу хасталик учун мавсумийлик хос бўлиб, асосан куз ва қиш ойларида кузатилади. Касаллик кўрсаткичларининг мавсумий кўтарилиши йилнинг ноябрь-март ойларига тўғри келади.
Ушбу вируснинг А, В ва С турлари мавжуд. Касаллик манбаи фақат бемор одам ҳисобланади. Вирус атрофдаги соғлом одамларга асосан ҳаво-томчи йўли билан бемор аксирганда, йўталганда, гаплашганда тез юқади. Бу дарднинг биринчи белгилари пайдо бўлгунга қадар, бир неча соатдан 3 кунгача вақт ўтади ва у тўсатдан, ўткир бошланади.

Эмлашдан олдин барча эмланувчилар тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. Тиббиёт ходими томонидан рухсат берилгандагина эмланиш керак.

Грипп касаллигига барча ёшдагилар мойил бўлади. Айниқса, заиф, яъни иммун тизими паст бўлган болалар, кекса ёшдаги кишилар, ҳомиладор аёллар ҳамда сурункали хасталиклар билан оғриганларда беморлик тез ривожланади ва оғир кечади.
Бўлими : Янгиликлар / Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
07 июль 2017,   кўрилган: 292

Эҳтиётсизлик хасталикка йўл очадиИнсон организмида касаллик келтириб чиқарувчи микроорганизмлар ёки улар ишлаб чиқарадиган турли токсин (заҳар)лар, зарарли кимёвий моддалар ва заҳарли ўсимликларнинг тушиши натижасида келиб чиқувчи салбий ҳолат овқатдан заҳарланиш деб юритилади.
Овқатдан заҳарланиш бир ёки бир неча нафар инсонларда қайд этилади. Кўпчиликнинг заҳарланиши овқатдан гуруҳли заҳарланиш деб аталади. Бундай салбий ҳолатларнинг келиб чиқишига бир нечта омиллар сабаб бўлиши мумкин. Жумладан:

Яхши сақланмаган ва узоқ муддат туриб қолган овқатларни истеъмол қилиш, хавфсизлиги кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини тановул этиш, уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларидан заҳарланиш, кўча-кўйда ва белгиланмаган жойларда сотилаётган озиқ-овқатлар, яхна ичимликлар, қандолат маҳсулотлари ва музқаймоқларни еб-ичиш, узоқ муддат қуёш нурида туриб қолган, музлатгичда сақланмаган тайёр егуликлар ва ичимликларни истеъмол қилиш, яроқлилик муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш, ҳўл мевалар ва қовун-тарвузларнинг сиртини ҳам яхши ювмасдан уларни истеъмол қилиш, 3 ёшгача бўлган болаларга бериладиган қўшимча овқатларни тайёрлаш жараёнида санитария-гигиена қоидалари ҳамда уларни сақлаш шароитларига эътибор қилмаслик ва ҳакозолар.
Овқатдан заҳарланган беморларда умумий ҳолсизлик, кўнгил айниши, қайт қилиш, қорин соҳасида оғриқ, иштаҳасизлик, ич кетиши каби салбий ҳолатлар кузатилади. Касалликнинг келиб чиқишига қараб ўзига хос клиник белгилар пайдо бўлиши мумкин. Ушбу белгилар пайдо бўлганда бемор дарҳол шифокорга мурожаат қилиши зарур. Акс ҳолда у ўз билганича ва нотўғри даволанса, антибиотикларни пала-партиш ичса ёки ўз вақтида даво чоралари кўрилмаслиги оқибатида хаста кишида дарднинг оғир асоратлари ҳаттоки, ўлим ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Овқатдан заҳарланишларнинг олдини олишда кундалик соғлом турмуш тарзига риоя қилиш дардманд кишининг истеъмол қилаётган таомларига эътиборли бўлиш айниқса, унинг шахсий гигиена қоидаларига амал қилиши муҳим аҳамиятга эга. Иссиқ кунларда сувни албатта қайнатилган ҳолда ичиш керак.
Кўп йиллик кузатишлар натижаларига эътибор қаратадиган бўлсак, овқатдан заҳарланишларга асосан уй шароитида тайёрланган консервалар, санитария-гигиена қоидаларига риоя этмаган ҳолда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари, салатлар, таомлар, кўча-кўйларда белгиланмаган жойларда сотилаётган озиқ-овқатлар, уйда туриб қолган овқатларни истеъмол қилиш каби салбий ҳолатлар сабаб бўлмоқда.
Ушбу тавсияларга қатъий амал қилсангиз овқатдан заҳарланишдан ўзингизни асраган бўласиз ҳамда оила аъзоларингизнинг саломатлигини мустаҳкамлашда ўз ҳиссангизни ҳам қўшасиз дея умид қиламиз.
Бўлими : Янгиликлар / Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
07 июль 2017,   кўрилган: 340

Овқатланиш рационига киритилиши керак бўлган 8 та ичимликҚуйида келтириладиган ичимликларнинг ҳар бири ўзига хос фойдали ва шифобахш хусусиятларга эга бўлиб, улар бир-бирининг ўрнини боса олмайди, шу туфайли овқатланиш рационингиздан уларнинг ҳар бири учун алоҳида жой ажратинг.
Кўк чой
Кўп миқдордаги флавоноидлар, полифеноллар ва антиоксидантлар туфайли кўк чой эркин радикалларни нейтраллаштиради, суякларни мустаҳкамлайди, юрак ва қон-томир касалликларидан ҳимоя қилади ва саратон юзага келиши хавфини камайтиради.
Ялпизли чой
Ушбу ичимлик овқат ҳазм бўлишини нормаллаштиради ва енгиллаштиради. Бунинг устига, ялпиз спазмага қарши таъсирга эга, яъни мускуллардаги оғриқлардан халос этади.
Ёғсиз сут
Сут узоқ вақт давомида иштаҳани “жиловлаб” тура олади, бу ортиқча вазнга қарши курашда жуда қўл келади. Унда мураккаб углеводлар, оқсиллар, кальций ва D витамини бор. Ёғлилик даражаси 1 фоиз бўлган сут энг фойдалисидир.
Соя ўсимлиги сути
У қондаги “ёмон” холестерин миқдорини пасайтириши ҳисобига юрак ва қон-томир касалликлари ривожланиши олдини олади. Бироқ сигир сутини тўлиқ соя сути билан алмаштириб бўлмайди, чунки бу кальций ҳамда А ва D витаминлари етишмаслигига сабаб бўлади.
Қайноқ шоколад ёки какао
Ушбу ичимликлар организмда кайфиятни кўтарувчи серотонин гормони ишлаб чиқарилишига туртки беради. Шунингдек, қайноқ шоколад ва какао юрак ва қон-томир касалликлари юзага келишига тўсқинлик қилади. Уларнинг таркибига кирувчи полифеноллар эса ҳужайраларни эркин радикаллар таъсиридан ҳимоя қилади.
Помидор шарбати (тузсиз)
Помитор шарбатидаги ликопен ўпка, ошқозон, ичаклар, жигар, сут безлари, бачадон бўйни каби органлар учун онкологик касалликлар профилактикаси сифатида хизмат қилади. Бундан ташқари, ликопен юрак ва қон-томир касалликлари юзага келиши хавфини камайтиради.
Клюква шарбати
Ушбу ичимликнинг фойдаси ҳақида олимлар жуда кўп гапирган. У овқат ҳазм қилиш ва сийдик чиқариш тизимини инфекциялардан ҳимоя қилади. Шунингдек, клюква шарбати милклар касалликлари олдини олади ва қондаги “ёмон” холестерин миқдорини камайтиради.
Апельсин шарбати
С витаминининг мўллиги иммунитетни оширади, бу эса кўплаб касалликлар, шу жумладан, катаракта ва саратондан ҳимоя қилади. Шифокорлар апельсин шарбатини ҳомиладорлик даврида ҳам ичишни маслаҳат беради, чунки унинг таркибидаги фолий кислотаси ҳомила ривожланишидаги камчиликларни бартараф этади.
Бўлими : Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
01 май 2017,   кўрилган: 416

Фарзандингиз соғлиги учун бефарқ бўлмасангиз, буни ўқиб чиқингКўпчилик ота-она, бувилар болаларнинг кундузи ухлашига йўл қўймайди. Майли, ухламаса ухламасин, дейишади. Болалар боғчасида эса мажбурлаб ухлатишади.

Педиатрлар ва болалар невропатологлари 5-6 яшар бола кундузи камида 1,5-2 соат ухлаши шарт, деган фикрни айтадилар. Бола қанчалик ёш бўлса, унда уйқуга бўлган эҳтиёж шунчалик кучли бўлади. Янги туғилган чақалоқ бир кунда 19 соат, 3-5 ойлик 17 соат, олти ойлик 15 соат, 9-12 ойлик 13 соат, 2-3 яшар 12,5 соат, 4-5 яшар 11,5 соат, 6 яшар бола 10 соат ухлаши керак.

Бу боланинг соғлом ўсиши учун табиатнинг ўзи белгилаб қўйган заруриятдир. Бола ёруғ дунёга келган заҳоти кун билан тунни ажрата олмайди, у бир суткада 4 мартадан 11 мартагача ухлайди. 1,5 яшар бўлганда ҳар 4,5 соатда 1,5-2 соат ухлатилади. 3 ёшга тўлгунча 2,5-3 соат, 4-6 ёшгача 1,5-2 соат ухлайди. Фақат 7 ёшга бориб, бола организми тунги уйқуга мослашади.

7 яшар бола кечаси яхши ухламаган бўлса, мактабда толиқса, шамоллаган ёки ҳоли қуриган бўлса, уни кундузи ухлатиш керак. Шунда қуввати тезроқ асли ҳолига келади. Демак, бола кундузи, албатта, ором олгани маъқул. Чунки бола кундузи ухлаганида организмдаги энг муҳим бўлган уйқу ва тетиклик биоритмларни табиатнинг ўзи бир маромда ишлатади. Бола кундузи ухламаса, биоритмлар уйғун бўлмай қолади. Натижада бола жаҳлдор бўлиб, тез толиқади, асабий-руҳий ва жисмоний ривожланиши секинлашади, яхши ўсмайди, иммунитети пасайиб кетади, тез-тез шамоллайдиган бўлиб қолади. Ахир болалар инфекциялари жуда тез юқади. ДАВОМИНИ УҚИНГ
Бўлими : Янгиликлар / Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
01 май 2017,   кўрилган: 360

Маҳсулотларнинг сақлаш муддатиТез бузиладиган маҳсулотларнинг совутгичда сақланиш муддатидан хабардормисиз? Унда танишинг.
Пишлоқ маҳсулоти – 7-10 кун
Табиий йогурт – 2 кунгача
Сут – 7 кунгача
Колбаса – 24 соатдан бошлаб ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган муддатгача
Гўштли қийма – 12 соат
Торт ва ширинликлар –18 соатдан (кремли бўлса), 3 кунгача (кремсиз)
Яримтайёр гўшт маҳсулотлар – 48 соат
Яримтайёр парранда гўштидан тайёрланган маҳсулотлар – 48 соат
Бўлими : Янгиликлар / Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
23 март 2017,   кўрилган: 347

Касалликларнинг 40 фоизи асабданСарлавҳадаги назария аввалдан бор, аммо олимлар бугун уни илмий йўл билан тасдиқлади.

Ҳаяжонланиш ва руҳий сиқилиш гормонал аҳволни ўзгартиради, бундан эса турли касалликлар келиб чиқади. Қайғуга чўкиш натижасида серотонин ва допамин миқдори камаяди. Шунда одам ширинлик егиси келади, бунинг натижасида вазн ортиши ёки ошқозон-ичак йўллари хасталиклари юзага келади. Бошқа ҳолатда қайғу организмда жараёнлар секинлашуви ва иштаҳанинг пасайишига олиб келади.

Ғазаб кортизол ва адреналин даражасини оширади. Бу гормонлар кам дозада фойдали бўлса-да, кучли стрессда организмни зарарлайди. Юрак уриши тезлашади ва қон-томир тизимига ёмон таъсир кўрсатади.

Қоннинг қуюлиши ва юракнинг тезлашиб уриши гипертоник касалликларни келтириб чиқаради.

Олимлар ҳиссиётларни мўътадиллаштириш лозимлигини таъкидлайди. Аммо ўз ҳиссиётларини батамом тўсиш акс таъсир кўрсатади ва аҳволни ёмонлаштиради. Танадаги кучланишни йўқотиш учун шифобахш ўт-ўланлардан тайёрланган чой ичиш ёки нафас олиш машқларини бажариш керак.
Бўлими : Янгиликлар / Шифокор маслаҳати   |   info  |   :
24 февраль 2017,   кўрилган: 477

Эрталаб ўз вақтида уйғониш учун 7 сабабЭрталаб уйғониш кўпчилик учун қийинчилик туғдиради. Айниқса кеч тургач, ўқиш ёҳуд ишга шошилиш асаб бузарликларга сабаб бўлади. Эрта тонгдан уйғониб, яхши кайфият билан кунни бошлаганга нима етсин!

1.Вақтли туриш учун сабаб изланг.
Уйқуга ётишдан олдин эртанги кун режасини тузиб олинг, энг мураккаб ишларни тонгга режалаштиринг. Шунда кун давомида ўзингизни енгил ва хотиржам сезасиз. Тонг иш кунини бошлаш учун энг қулай пайт эканини унутманг.
2.“Яна 10 дақиқа” ҳақида унутинг.
Будильник жиринглаши билан уйғонишга одатланинг. Сиз бу орқали кўп нарсани қўлга киритасиз. Оддий мисол: шошмасдан нонушта қилишингиз, ойна олдида ўзингизга етарли даражада оро беришингиз учун 10 дақиқанинг қадри олтинга тенг эканини англайсиз.
3.Уйқу вақтини меъёрлаштиринг.
Ухлашга ётиш ва уйғониш бир бири билан ўта алоқадор ҳодисалар эканидан хабардорсиз. Шундай экан уни меъёрлаштиринг. Уйқу давомийлиги 6-8 соатдан кам бўлмаслиги мақсадга мувофиқ саналади.
4.Белгиланган мундаттан бироз олдин уйғондингиз.
Дейлик будильник соат 6:00 да жиринглаши керак эди, сиз соат 5: 50да уйғониб кетдингиз. Бу сиз учун “жуда ачинарли” бўлсада уйғонинг! Бу орқали сиз ўзингиз учун 10 дақиқа тежаб қоласиз.
5.Деразани очинг.
Агар ҳаво илиқ бўлса, уйғонгач ойнани очиб, ўпкангиз тўлгунича нафас олинг. Шунда дунё кўзингизга ранг-баранг бўлиб кўринади.
6.Тонги сайр.
Инсон организми учун жуда фойдали. Бу юзларни тиниқлаштириб, юракни соғлом қилади.
7.Бир стакан сув ичинг.
Эрталаб ичилган бир стакан сув жуда фойдалидир. Айниқса, сув ичига лимон бўлаги ёки чой қошиғида солинган асал сизни қайта уйқуга ётишга йўл қўймайди.
Бўлими : Янгиликлар / Шифокор маслаҳати   |   info  |   :