Қидириш   

Мақолаларни саралаш: санаси | машҳурлиги | кўрилганлиги | шарҳлари | алифбо
08 октябрь 2014,   кўрилган: 3826

РАБОТИ МАЛИК
Тарихий обидаларКармана — Бухоро йўлида — бугунда қайта тикланган қадимий карвон йўли бўйида Работи Малик (Шоҳ Работи) карвонсаройи жойлашган. У XI асрнинг 70-йилларида Қорахонийлардан бўлмиш Шамсулмулк Наср ибн Иброҳим (1068–1080 й.) томонидан қурилган бўлиб, XII асрнинг биринчи чорагида яна шу Қорахонийлардан бўлмиш арслонхон муҳаммад ибн сулаймон (1102–1130 й.) томонидан таъмирланган.
Археологик тадқиқотлар пайтида (XX асрнинг 70-йиллари ва шу асрнинг охири — XXI аср бошлари) бу ноёб бинонинг мураккаб тузилиши аниқланди. У 100×100 м майдонни эгаллаган бўлиб, мустаҳкам деворлар билан ўралган ва икки қисмга бўлинган.
Работи Малик пештоқидан бир оз нарида сув манбаи — диаметри 13 метрча келадиган гумбаз остида карвонсаройга замондош бўлган сардоба жойлашган. Сардоба ҳовузининг айлана девори ердан 12 метр чуқурликка қадар пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, унда муздай тоза сув бутун ёз бўйи сақланган. XVI асрдаги муаллифлардан бири Работи Малик сардобасининг сувини маккадаги лазиз замзам сувига қиёслайди. Сардоба карвонсарой каби ёлғиз йўловчилар учун ҳам, бутун бошли карвонлар учун ҳам қўналға ҳисобланган.
Карвонсарой ўзининг дастлабки вазифаси эътибори билан XVIII асргача хизмат қилиб келган. унда амир темур ва унинг авлодлари, бухорода ҳукмронлик қилган сулолаларнинг хонлари, элчилар, савдо карвонлари ва сайёҳлар қўниб ўтган. Ҳофизи абрўнинг маълумотига кўра, Улуғбек 1420 йилда ушбу минтақаларда тўхтаб, қирқ кун ов қилган. XIX аср — XX асрнинг бошларида бу ерда работ номи билан маълум умри қисқагина бўлган қишлоқ ҳам шаклланган.

РАБОТИ МАЛИК САРДОБАСИ (XI В.)
Тарихий обидаларРаботи Малик пештоқидан бир оз нарида сув манбаи — диаметри 13 метрча келадиган гумбаз остида карвонсаройга замондош бўлган сардоба жойлашган. Сардоба ҳовузининг айлана девори ердан 12 метр чуқурликка қадар пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, унда муздай тоза сув бутун ёз бўйи сақланган. XVI асрдаги муаллифлардан бири Работи Малик сардобасининг сувини маккадаги лазиз замзам сувига қиёслайди. Сардоба карвонсарой каби ёлғиз йўловчилар учун ҳам, бутун бошли карвонлар учун ҳам қўналға ҳисобланган.
Карвонсарой ўзининг дастлабки вазифаси эътибори билан XVIII асргача хизмат қилиб келган. унда амир темур ва унинг авлодлари, бухорода ҳукмронлик қилган сулолаларнинг хонлари, элчилар, савдо карвонлари ва сайёҳлар қўниб ўтган. Ҳофизи абрўнинг маълумотига кўра, Улуғбек 1420 йилда ушбу минтақаларда тўхтаб, қирқ кун ов қилган. XIX аср — XX асрнинг бошларида бу ерда работ номи билан маълум умри қисқагина бўлган қишлоқ ҳам шаклланган.

ДЕГГАРОН МАЖМУАСИ (XI В.)
Тарихий обидаларКармана шаҳрининг 30 км ғарбидаги ҳазора қишлоғининг ёнида Мовароуннаҳрдаги энг қадимги масжидлардан бири — Деггарон масжиди жойлашган. Унинг қурилиш даври XI аср бошларидан нарига ўтмайди. Бу бино Зарафшоннинг сўл қирғоғида, эндиликда вайрон бўлган, лекин илгари яхши мустаҳкамланиб қурилган қадимий кичик бир қишлоқ ҳудудида жойлашган. қишлоқнинг ҳам, масжиднинг ҳам номи бу ерда яшаган, аҳолининг асосий машғулоти — ўтга чидамли қозон тайёрлашдан олинган.
Шуниси эътиборлики, Хожагон Сулукининг машҳур суфийларидан бири бўлмиш Шайх Мавлоно Ориф Деггароний (1313–1376) шу қишлоқда туғилган ва шу ерда дафн этилган. Бу зот Нақшбандия тариқатидаги Хожагон Сулукининг буюк намояндаси бўлмиш Баҳоуддин Нақшбанднинг устозларидан бири ҳисобланади.
Кейинроқ, ХVII асрда Деггарон қишлоғи масжиддан бир оз нарида жойлашган Ҳазора қалъасига айланган. Масжид турли техника усулида қурилган: ташқи юзаси, устунлари ва пойдеворининг бир қисми — пишиқ ғиштдан, деворлари хом ғишт ва пахсадан иборат. гумбазларининг ички қисми равоқлардан, деворга тегиб турган ёки алоҳида қад кўтарган устунлар ғиштдан бино қилинган. Марказий гумбазни кўтариб турган тўрт равоқ ғишт ва ганждан себарга шаклидаги ўзига хос безаклар билан безатилган. марказий гумбаз атрофидаги саккизта кичик гумбаз «балхи» услубидаги кичик равоқлар орқали масжиднинг ташқи деворлари ва ички устунларига таянган ҳолда қурилган. Бу жой ҳозирда қайта таъмирланиб, мажмуада музей фаолият кўрсатмоқда.

НУРОТА ЧАШМАСИ
Тарихий обидаларНурота чашмаси Яратганнинг ноёб туҳфаси бўлиб, у бир неча минг йиллар давомида она заминга оби ҳаёт, инсонлар қалбига нур бағишлаб келади.
Академик Я.Ғуломовнинг фикрича, Нур чашмасининг пайдо бўлиш тарихи бир неча минг йиллик узоқ ўтмишга бориб тақалади.
Тадқиқотчи П.Ш.Зокировнинг фикрича, у учламчи антик даврдан буён оқа бошлаган.
Чашма 20 х 30 метрли дарғот – ҳовуздан иборат бўлиб, у шимолга томон оқади. Чашма суви дастлаб иккига бўлинади ва улар «Оби роста» ҳамда «Оби чаппа» деб номланади.
«Оби роста» ўз навбатида: «Марғи қози», «Марғи хоний»; «Оби чаппа» эса: «Марғи миришкор», «Марғи миргадо» ариқлари орқали шаҳарга тарқалади. Қадимдан шаҳар аҳолиси чашма сувидан унумли фойдаланган. Қиш фаслида тўрт ариқ суви шаҳардаги тўрт ҳовузга тўпланган ва улар ҳозир сақланиб қолмаган.
Тарихий обидаларЧашма суви тоғ ичидан, тошлар орасидан сизиб ўтаркан, у ана шу тошлардаги турли хил кимёвий бирикмаларни, тоғ жинсларидаги ҳар хил элемент-ларни эритиб ўзи билан олиб келади. Минераллашган сувлар ер юзига чашма бўлиб отилиб чиқади.
Нур чашмаси Ўзбекистоннинг энг серсув чашмаларидан бўлиб, ундан бир сонияда 380-400 литр сув қайнаб чиқади.
Нур чашмаси денгиз сатҳидан 524 метр баландликда жойлашган. Чашма суви хуштаъм, ҳидсиз, рангсиз, юмшоқ, ширин бўлиб, унинг таркибида хлор, сульфат, калий, магний, кальций, кремний, карбонат, натрий каби 20 хил микроэлементлар борлиги аниқ-ланган. Ҳарорати эса ҳайратомуз: қишин – ёзин доимо +19,50С.
Академик К.З.Зокиров: «Аср-лар оша Нуротанинг донғини оламга ёйиб келаётган нарса бу унинг чашмасидир»,- деб бежиз айтмаган.
Дастлаб чашма сувини 1912 йилда рус олимлари А.Димо ва профессор Николаевлар текширган-лар ва унинг суви таркибида 8 хил шифобахш минераллар борлигини аниқлаганлар.
Рус олими Н.А.Кенесарин «Нур чашмаси таркибида бир қанча микроэлементлар ва кимёвий бирикмалар мавжуд бўлиб, бу инсон организми учун зарур бўлган шифобахш сувдир» - деб ёзган.
Тарихий обидаларНур чашмаси ва унинг атрофидаги табиий - антропоген ландшафт - ноёб қўриқхонадир. Бу ерда табиий (чашма ландшафти), биологик (шоҳбалиқлар), меъморий (масжидлар), археологик (Нур қалъаси), тарихий (нур тарихи шу ердан бошланади), тиббий (шифо-бахш сув) ёдгорликлар бетакрор-лиги, уйғунлиги билан дунёда ягонадир.
Олимларнинг фикрига кўра, Нур чашмасининг геологик ёши бир неча минг йил бўлиб, чашма атрофидаги маданий қатлам ёши эса 35-40 минг йилга тенгдир.
Нур чашмаси Ўзбекистон халқининг ардоқли гўшасидир. Унинг ғаройиблигини куриб Аллохнинг кудратига лол қолади киши. Айниқса, баҳор ойларида эрталабки қуёшнинг шаффоф нури таъсирида чашма узра пайдо бўладиган беҳисоб сержило нурлар барчани сеҳрлаб кўяди. Табиий нур таъсирида сув юзасига кўтарилган балиқлар ўзининг қувноқ рақси билан порлаб турган нурни янада ёғдулантиради.
Чашма узра товланаётган нурни ҳар куни минглаб одамлар ҳайрат билан кўришади ва ушбу сир- синоатнинг гувоҳи бўлишади. 

ҚОСИМ ШАЙХ
Тарихий обидаларМарказий Осиё тарихида алоҳида мавқега эга бўлган даврлардан бири – бу шайбонийлар ҳукмронлиги давридир. Бу давр бир аср давом этиб, шу давр тарихида чуқур из қолдирган шайбонийзодалардан бири - Абдуллахон бинни Искандархон бинни Жонибекхондир. У 1534 йилда Кармана яқинидаги Офаринкентда (ҳозирги Хатирчи тумани атрофида) туғилиб, ҳаётининг кўп қисми Кармана билан боғлиқдир. Абдуллахон ва унинг отаси Искандархон даврида Бухоро хонлиги, жумладан, унинг ажралмас қисми бўлган Кармана ҳам ривожланган, обод мавзелардан бирига айланган. ХVI асрнинг иккинчи ярмида Бухоро пойтахтга айланиб, гуллаб-яшнашида мамлакат ҳукмдори Абдуллахоннинг хизматлари салмоқли бўлган бўлса, забардаст ҳукмдорнинг харбий-сиёсий муваффақиятларида эса Карманалик машҳур суфий ҳазрат қутб ул-авлиё Қосим Шайх Азизоннинг ҳиссаси беқиёсдир. Марказий Осиё тарихидан маълумки, ҳар бир ҳукмдорнинг бир неча диний устози - пири бўлган. Бухоро ҳукмдори Абдуллахоннинг машҳур Жўйбор хўжаларидан бўлган бир неча пирларидан бири қосим Шайх Азизондир. Қосим Шайх ХVI асрнинг йирик маънавий баркамол шайхларидан эди. Жўйбор шайхлари мамлакат пойтахти Бухорода яшаганлар, Қосим Шайх эса Карманада умргузаронлик қилган. Қосим Шайх ХVI аср маънавий-сиёсий ҳаётида муҳим ўрин эгаллаб, шу давр мамлакат тасаввуфининг йирик намояндаларидан бири бўлиб, у кишининг маънавий силсиласи Хўжа Ахмад Яссавийга бориб тақалади. Қосим Шайхнинг анчагина муридлари ҳам бўлган. Масалан, Самарқанд яқинидаги Ашобод қишлоғида яшаб ўтган Хазрат Шайх Олим Азизон ва шу вилоятнинг Сайид Оҳу қишлоғидан бўлган Хазрат Пиримлар у кишининг машҳур муридларидан ҳисобланган. Абдуллахон мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётига доир масалаларни ҳал қилишда қийналган вақтларида доимо Қосим Шайхга мурожаат қилиб турган. У киши эса шоҳга зарур маслаҳатлар бериб, мухолиф томонлар ўртасидаги турли низоларни бартараф қилишда ёрдам қилган. Масалан, Бухоро ҳукмдори шайбонийзода Абдулазизхон 1550 йилда вафот этгач, шайбонийлар сулоласининг турли вакиллари ўртасида Бухоро тахти, Кармана ва Миёнкол учун кураш бошланиб кетади. 17 ёшли Абдуллахон шу мураккаб вазиятда ўзини қўллаб-қувватлаш ва кўмак беришини сўраб Қосим Шайхга мурожаат қилади. Шайх уни дуо қилиб, кўп пайт мудофаада туришни маслаҳат беради. Шундай юришлардан бири - Кармана қўрғони учун бўлган 12 кунлик жанглардан сўнг Абдуллахон душман билан тинчлик сулҳи тузади ва қон тўкилишининг олдини олиб кўп кишини ўлимдан асраб қолади. Бу бевосита Қосим Шайх Азизон маслаҳати билан бўлади. ХVI асрнинг иккинчи ярмида Абдуллахон тасарруфидаги Шаҳрисабзга Туркистон ҳокими Бобосултон даъвогарлик қилганда, маълум ҳарбий-сиёсий вазиятни ҳисобга олиб ва ортиқча қон тўкилишининг олдини олишга уриниб, Қосим Шайх Азизон уни даъвогарга вақтинча бўлсада, топширишни хонга маслаҳат беради ва бу маслахат ҳам амалга ошади. 1569 йилда Туркистон ва Самарқанд ҳукмдорлари Дабусия ва Карманани эгаллаб, Абдуллахон қўшинлари билан курашни Ғиждувоннинг Ғишти яйловларида давом эттираётганларида Бухоро ҳукмдори Абдуллахоннинг қўли баланд келади ва унинг рақиблари Қосим Шайхга мурожаат қилиб, хон билан яраштириб қўйишни сўрайдилар. Шайх жангу жадаллардан мадори қуриган, босқинчилар жонига теккан аҳолига хайри-хоҳ бўлиб, уларни яраштириб қўяди. Қосим Шайх Азизон 1576-1577 йилларда бир-бири билан курашиб турган уч ҳукмдорни - Хоразм шоҳи Хожи Муҳаммадхонни, Қипчоқ даштидан қозоқ, Эшимхон ва Абдуллахонни Карманада бир кигиз устида ўтирғизиб, сулҳ тўзишга эришганлиги «Абдулланома»-да қайд этилган. Қосим Шайх ҳаётида бундай ҳолатлар кўп марта бўлган. Қосим Шайх Азизон халқ, манфаатларини бутун умри давомида ҳимоя қилади. У киши солиқчилар тазйиқига йўл қўймайди, мамлакат фаровонлиги, тинчлиги ва осойишталиги учун умр бўйи курашади. Хофиз Таниш ибн Муҳаммад Бухорийнинг «Абдулланома» асарида Қосим Шайх ҳақида «Ул хазратнинг кимё хосият хаёлларида бутун валият жамиятини бирлаштирмоқ, турли табақадаги халқларнинг яхши кун кечирмоғи, мамлакат ва мулкнинг осойишталиги, яхшиларга ҳиммат ва илтифот кўрсатмоқ бўлган», дейилган сўзлар бор. Қосим Шайхнинг «Радди шия» (Шиа динини рад этиш) асари борлигини ХХ асрнинг бошида яшаган немис олими, шарқшунос Брокелман эслатади. Қосим Шайхнинг асари борлигини бошқа олимлар ҳам тилга олади. Афсуски, бу асарлар тарих қаърида йўқолган. Қосим Шайх салкам 80 ёшни қаршилаб турганида, 1581 йилда вафот этади. У киши Карманада дафн этилган. 2003 йилда алломанинг таваллудига роппа-роса 500 йил тўлди. Тарихий обидаларҚосим Шайх Азизонга атаб ўша давр шоири Мушфиқий марсия ёзган. Қосим Шайх мақбарасида у киши ҳақда ёзилган тош бўлган. Абдуллахон Қосим Шайхга атаб қурдирган мақбара тошлари ҳам чор мустамлакачилари томонидан ташиб кетилган. Қосим Шайх мақбараси ёнидаги зиёратхона ичида, меҳроб ёнида катта кўк тош (оникис) бўлиб, одамлар унга сиғинганлар. Бу тош ҳам Ленинградга олиб кетилган. Қосим Шайх тўғрисидаги маълумотлар асрлардан асрларга кўчиб, бизнинг давримизгача етиб келди. Шайх тўғрисидаги маълумотлар Хофиз Таниш ал-Бухорийнинг «Абдулланома» («Шарафномайи шоҳий»), Ҳасан-хужа Нисорийнинг «Музаккири аҳбоб», Хазрат Олим Шайх Азизоннинг «Маъмаот мин нафақат ул қудс», Муҳаммад Тоҳир Эшон Хоразмийнинг «Тазкират ул-авлиё» («Тазкираи Тоҳир Эшон»), Сайид Муҳаммад Носириддиннинг «Туҳфат аз-зоирин» асарларида учрайди. Мухаммад Тоҳир Эшон «Тазкира»си Қосим Шайх тўғрисида қимматли маълумотларни берибгина қолмай, шайх маънавий силсиласи давомчилари, яъни халифалари ҳақида ҳам сўз юритади. Ушбу меъморчилик мажмуига Қосим Шайх ҳонақоси, даҳма зиёратхона ва Бухоро Амири Абдуллахон қабри киради. Абдуллахон даврида бунёд этилган Қосим Шайх хонақосининг шарқий томонида Қосим Шайх сағанаси бор. Сағана ўрни тахминан 5-6 метр атрофида бўлиб пишиқ ғишт билан терилиб чиқилган, баландлиги 1,5 - 2 метр. Динга қарши кураш таъсирида сағана чўкиб, хароба ҳолига келтирилган, бироқ Қуръони Карим оятлари ёзилган мармартош бўлаклари ҳозиргача сақланган. Ҳонақоҳ тахминан 15-20 йил ичида қуруб битказилган. Ҳонақоҳ уч томонининг ташқи кўриниши кунгурадор қилиб безатилган қурилмадан ясалган. Ҳонақоҳ катта гумбазли масжид ҳамда ўнта бир - бирига туташ бўлган ҳужралар ва айвондан иборат. Ҳонақоҳ гумбазининг баландлиги 14 метрдан иборат. Қосим Шайх ҳонақосининг шарқий томонида Қосим Шайх сағанаси бор. Сағана мармар тошлар билан ва "Абдуллахон ғишти" деб аталувчи тошлар билан терилиб чиқилиб айрим жойлари Қуръони Карим оятлари билан ёзилган мармар тошлар билан қопланган. Ҳозир бу тошларнинг баъзилари сақланиб қолган. 1910-1911 йилларда Бухоро амири Олимхон отаси Амир Абдулахатхоннинг қабрини Қосим Шайх даҳмаси ёнига унга монанд қилиб қурдирган. Иккинчи ҳонақоҳ Қосим Шайх ҳонақоҳидан 300 йил кейинроқ қурилган бўлсада яхлит бир-бирига монанд улкан бир ёдгорлик мажмуаси ташкил қилинган.
Бўлими : Навоий вилояти   |   admin  |   :
08 октябрь 2014,   кўрилган: 3617

Навоий вилоятига таклиф этамиз!

Навоий вилояти деганда, кўз олдимизда буюк шоиримиз Алишер Навоий номини қадрлайдиган, меҳрибон, меҳнатсевар, олийжаноб одамлар, бунёдкор меҳнат билан банд кўп миллатли халқ пайдо бўлади
Ислом Каримов

Навоий тарихиЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан мустақилликнинг илк даврида — 1992 йилнинг бошида Навоий вилояти қайта ташкил этилди.
Навоий ёш ва навқирон вилоят бўлса-да, унинг инсоният тамаддунига катта ҳисса қўшган қадимий ва бой тарихи бор. Президентимиз Ислом Каримовнинг вилоят аҳлига қарата: «Азиз биродарлар, барака топкурлар, айтинглар-чи, сизлар ҳар куни кўриб ва кезиб юрадиган Кармана шаҳрининг ёши нечада? Ёки чўли Маликдаги эски Работ ва Сардоба қачон пайдо бўлган? Сармиш дараси ва ғоридаги ибтидоий суратлар бу Ўлканинг энг қадимий маданият бешикларидан бири эканидан дарак бермайдими?» — деган фикрлари бу диёр тарихининг энг қадимий даврларга бориб тақалишидан далолат беради.
Навоий тарихиБугунга келиб, Навоий вилояти ҳар томонлама ривожланган, обод ҳудудга айланди. Навоий вилояти мамлакатимизда ҳудудий жиҳатдан энг катта вилоят бўлиб, Қорақалпоғистондан кейинги иккинчи Ўринни эгаллайди. Унинг умумий ҳудуди 110,99 минг кв. кмни ташкил этади. Вилоят ўзига хос табиий шароитига кўра йирик уч қисмга бўлинади: вилоятнинг шимоли-ғарбий қисмини бағрида не-не сир-синоатларни яшириб ётган Қизилқум чўли эгаллаган. Жануби-шарқий қисмида Нурота тоғ тизмаларига тегишли Қоратоғ, Оқтоғ сингари тоғлар бўй чўзган бўлса, Зарафшон дарёси воҳасининг Ўрта қисмида вилоятнинг деҳқончилик зонаси ўрнашган. Вилоят шимолдан ва шимоли-шарқдан Қозоғистон республикаси ҳудуди билан, жануби-шарқдан мамлакатимизнинг Жиззах, Самарқанд, жанубдан Қашқадарё, жануби-ғарбдан эса Бухоро вилоятлари билан чегарадошдир.
Навоий вилояти заминида шифобахш, шўр ва ерости чучук сув захиралари аниқланган бўлиб, Томдибулоқ, Қарақота, Чингилди атрофларидан топилган сувлардан халқ саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда хўжалик юмушларида унумли фойдаланилмоқда. Вилоятнинг асосий сув манбаи Зарафшон дарёси ҳисобланади. Ҳудудда деҳқончилик майдонлари Аму-Бухоро машина каналининг Навоий, Ўртачўл, Аму, Сумбул, Майна тармоқлари ҳамда Зарафшондан сув оладиган Конимех, Тос, Шовот, Човли, ўнг ва чап қирғоқ, Навкар каналлари орқали сув билан таъминланади.шунингдек, Қуйимозор, Тўдакўл сув омборларида куз-қиш мавсумида керакли сув захиралари ҳосил қилинади. Вилоятда 32 та йирик сув чиқариш электр насос станcиялари ишлаб турибди.
Вилоятнинг шимоли ва ғарбида кўчма қум барханлари, гилли чўл зоналари яштаниб ётади. Мазкур кенгликлар, айниқса, баҳор ойларида турфа табиий гиёҳлар, ўт-ўланлар, ранг-баранг ўсимликлар билан безанади. Астрагал, шувоқ, шўра, исириқ, қамиш, зарпечак, саксовул, юлғун ва бошқа ўнлаб номдаги чўл буталари гўё жонсиздек туюладиган бепоён заминга беқиёс чирой бахш этади. Буерларда йил — ўн икки ой чорва боқилади. Қандим, черкез, сингрен, оқпечак, селин, эфемер ва бошқа ўтлар чорва моллари учун тўйимли озуқадир. Навоий чўллари, дашту далалари, тоғу тошлари минг турли ҳайвонот-ҳашоратларга она бағрилик қилади. бу вилоятда республикамизнинг бошқа жойларида кам учрайдиган ёхуд умуман кўзга ташланмайдиган ёввойи ҳайвонлар, кемирувчилар, сут эмизувчилар, судралиб юрувчилар оиласига мансуб турфа хил жониворлар сақланиб қолган. масалан, Бўкантовда ва Мингбулоқ ботиғида қобон, бўри, чиябўри, тулки, узун думли мушук, чўл мушуги каби ноёб ҳайвонлар эмин-еркин урчиб-кўпайиб бораётган бўлса, чўл ва дашт зоналарида малла юмронқозиқ, суғур, сассиқкўзан, жайра, калтакесак, турфа хил илонлар, тошбақалар ҳар қадамда учрайди. Бу эрда қушларнинг ҳам тувалоқ, қорабовур, олабовур, қирғовул сингари ўнлаб ноёб турлари табиий шароитда сақланиб қолган. Юртбошимиз минтақанинг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрни ва мавқеига қуйидагича юксак баҳо беради: «Навоий вилояти деганда, бу гўзал воҳанинг бетакрор табиати, чексиз чўл ва далалар, бепоён яйловлар билан бирга, улкан саноат минтақаси кўз ўнгимизда намоён бўлади».
Вилоятда 863 мингдан ортиқ доимий аҳоли яшайди. навоий вилояти таркибида 8 та қишлоқ тумани мавжуд бўлиб, улар — Хатирчи, Қизилтепа, Кармана, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Учқудуқ, Томди туманлари ҳисобланади. Улардан ташқари вилоятда 2 та йирик шаҳар — Навоий, Зарафшон, 38 та шаҳарча, 54 та қишлоқ фуқаролари йиғинлари, 278 та маҳалла мавжуд.
Навоий мамлакатимизнинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутадиган вилоятлардан бири ҳисобланади. бу, аввало, вилоятда ер ости ва ер усти табиий бойликларининг ниҳоятда мўллиги, бу бойликларни қазиб олиш ва қайта ишлаш учун замонавий талабларга жавоб берадиган йирик саноат корхоналарининг мавжудлиги, энг асосийси эса, мана шу корхоналарда бир қарашда оддий тупроқ ва тошдан турли қимматбаҳо маъданларни ажратиб олишдек мураккаб ҳамда машаққатли ишларни амалга ошира оладиган фидойи инсонлар бу ўлкада яшаши билан изоҳланади.
Вилоят маркази мамлакатимизнинг энг сўлим ва озода, тартибли ва меҳмондўст гўшаларидан бири Навоий шаҳридир. Буюк мутафаккир бобомизнинг қутлуғ номи берилган бу гўзал шаҳар 2008 йилда ўзининг ярим асрлик тўйини кенг миқёсда нишонлади.

Навоий тарихиАлишер Навоий (1441 — 1501) халқимизнинг онги ва тафаккури, бадиий маданияти тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намояндаси, миллатимизнинг ғурури, шаъну шарафини дунёга тараннум қилган ўлмас сўз санъаткоридир. таъбир жоиз бўлса, оламда туркий ва форсий тилда сўзловчи бирон-бир инсон йўқки, у Навоийни билмаса, Навоийни севмаса, Навоийга садоқат ва эътиқод билан қарамаса. Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир. Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади.

Навоий тарихи«Сармишсой табиий-археологик мажмуа музей қўриқхонаси» тўғрисида маълумотнома

• 1970-йилдан буён ўтган давр ичида, Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳузуридаги Археология институти олимлари Я. Ғуломов, У. Исломов, М. Исоқов, А. Кабировлар томонидан Сармишсой маданий мероси тарихи пухта илмий ўрганилди. Эришилган илмий натижалар кўплаб ахборотномалар, каталоглар, илмий рисолалар ва ўқув дарсликларида нашр эттирилиб, юртимиз тарихини ўрганишда асосий манбалардан бири сифатида фойдаланиб келинмоқда.
• 2002 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Археология институти, ЮНЕСКО ташкилоти ҳамда «Норвегия атроф мухитни мухофаза қилиш Вазирлиги, маданий мерос Директорати"нинг, мутахассис олимлари (Анне-Софиэ Хюген ва Кнут Хелског) билан ҳамкорликда Сармишсой маданий ёдгорликлари бўйича илмий тадқиқод ишлари олиб борилмоқда.
• 2003 йил 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Республика «Маънавият ва маърифат» кенгаши, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Республика Миллий «Телерадиокомпанияси», Республика «Ўзбекмузей» жамғармаси Навоий вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Навоий вилояти тарихий-ўлкашунослик музейида «ХХИ-асрда Ўзбекистон музейлари» мавзусидаги идоралараро семинар мажлиси бўлиб ўтди. Семинар мажлиси баённомасида «Юртимизнинг беш минг йиллик тарихга эга бўлган нодир маданият ёдгорликлари-Сармишсой петроглифлари негизида, «Сармишсой табиий — археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"ни ташкил этиш, ушбу мажмуа музейига лавозим ўринлари ажратиб бериш, Сармишсой петроглифлари мажмуасини ЮНЕСКО Бутунжаҳон маданий ва табиий мероси рўйхатига киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш» тўғрисида идоралараро қарор қабул қилинди.
• 2003 йил 4 июлда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари Ҳ. С. Кароматов номига 01–10/320 сонли Сармишсойни ривожлантириш чоралари тўғрисидаги идоралараро хат йўлланди.
Хатда «Сармишсой қоятош расмлари қадимги авлодларимиз яратган йирик маънавий бойлигимиз эканлиги ва уни келажак авлодларга бутунлигича етказиш мақсадида, мазкур ёдгорлик негизида „Сармишсой“ очиқ осмон остидаги табиий-археологик музейи ташкил этиш учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ Вазирлар Махкамасининг тегишли қарори қабул қилинишини ва ЮНЕСКО Бутунжахон мероси рўйхатига киритиш учун „Сармишсой“ ҳужжатларини тайёрлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз» деган таклиф берилди.
• 2003 йил 15–24 сентябр кунлари Қозоғистонда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан ўтказилган «Марказий Осиё қоятош санъати ёдгорликлари: жамоатчилик иштироки, менеджмент, консервация, ҳужжатлаштириш» мавзусидаги халқаро илмий анжуманда «Сармишсой маданий мероси тарихи» мавзусида Ўзбекистон олимлари томонидан маърузалар тингланди.
• 2004 йил 23 сентябрда Навоий вилояти ҳокимининг № 172 сонли «Сармишсой табиий ва маданий меросини мухофаза қилиш, ўрганиш ҳамда бошқаришнинг янгича усуллари» мавзусидаги халқаро илмий амалий конференциясини Навоий вилоятида ўтказиш тўғрисидаги фармойиши берилди.
• 2004 йил 23 сентябрда Навоий вилояти ҳокимининг № 193 сонли «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонасини ташкил этиш, музей мухофаза зонасини белгилаш ва фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
• 2004 йил 8–16 октябр кунлари Навоий шаҳри ва Сармишсой дарасида ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва Навоий вилояти ҳокимликлари ҳамкорлигида «Сармишсой табиий ва маданий меросини мухофаза қилиш, ўрганиш ҳамда бошқаришнинг янгича усуллари» мавзусида халқаро илмий конференцияси ва дала семинари ўтказилди.
• 2005 йил 4 июнда Тошкент шаҳрида ЭКОСАН экология ва саломатлик халқаро жамғармаси томонидан ўтказилган «Ўзбекистон миллий боғлари, экотуризм ва барқарор ривожланиш» мавзусида ўтказилган кўргазмада «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси» петроглифлари фото суратлари кўргазмаси намойиш этилди.
• 2007 йил 20–24 март кунлари Фарғона вилоятида Марғилон шаҳрининг 2000 йиллиги юбилейи олдидан ўтказилган Республика музейлар фестивалида «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси» петроглифлари фото суратлари кўргазмаси намойиш этилди.
• 2007 йил 5–12 февраль кунлари Ўзбектельефильм томонидан «Икки дарё оралиғида» мавзусида фильм яратиш учун «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"даги табиий бойликлар ва маданий ёдгорликлар суратга олинди. Яратилган фильм Ўзбекистон телеканали орқали намойиш этилди.
• 2007 йил 16–19 апрель кунлари Ўзбектельефильм томонидан «Муқаддас қадамжолар» мавзусида фильм яратиш учун «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"даги табиий бойликлар ва маданий ёдгорликлар суратга олинди. Яратилган ушбу фильм ҳам Ўзбекистон телеканали орқали намойиш этилди.
• 2008 йил 22–26 май кунлари Тошкентда, Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги юбилейи олдидан ўтказилган Республика музейлар фестивалида «Сармишсойтабиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси» петроглифлари фото суратлари кўргазмаси намойиш этилди.
• 2008 йил 26–31 май кунлари Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида ЮНЕСКО томонидан ташкил этилган «Марказий Осиё петроглифлари — Бутунжаҳон мероси номзодлиги руйхати чегаралараро тизимига киритиш» мавзусидаги халқаро илмий анжуманда «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"нинг тақдимоти бўлиб ўтди.
• 2008 йил 2 июнда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Қосимовга ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг № AI-179/08 сонли хати йўлланди:
Хатда жорий йилнинг 17–19 апрель кунлари Навоий шаҳрида «Сармишсой табиий маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва бошқариш» мавзусида халқароилмий-амалий анжуман ўтказилганлиги ва ушбу анжуман иштирокчилари томонидан қабул қилинган қарорни амалга оширишда амалий ёрдам берилиши сўралган.
• 2009 йил октябр ойида Фонд Форумнинг «ЖаннатМакон» журнали ижодий гуруҳи лойиҳаси асосида Навоий вилоятига бағишланган сонини тайёрлаш учун вилоятимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси бўйича ҳам материаллар тайёрланди.

Навоий тарихи• 2010 йилнинг 17–21 апрель кунлари ООО «Терра Гроуп» компаниясининг ижодий жамоаси томонидан вилоятимизнинг кўпгина тарихий меъморий ёдгорликлари тўғрисида кинофильм яратиш учун Сармишсой табиий археологик мажмуа музейи қўриқхонаси маданий ёдгорликлари асосида қизиқарли кадрлар суратга олинди.
• 2010 йил апрель-май ойларида «Ўзбектельефильм» жамоаси томонидан Сармишсой қоятош суратлари номли кинофильм тайёрлаш учун Сармишсой табиий-археологикмажмуа музейи қўриқхонаси маданий ёдгорликлари материаллари асосида суратга олиш ишлари амалга оширилди. Яратилган кинофильм халқаро канал орқали 3 сентябр тунги соат 12:15 да намойиш этилиши режалаштирилган.
• 2010 йил майда Вилоят ҳокимлиги бошчилигида Ўзбекистон Экологик ҳаракати билан ҳамкорликда, замонавий, ривожланган, Халқаро музейшунослик тажрибаси ва мавжуд қонун қоидаларга асосан, Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси ҳудудида туристик база қурилиши ҳамда «Ташрифгоҳ» қурилиши лойиҳасини тайёрлашга киришилди. Шунга кўра кўприк қурилди, йўл ва бинолар қурилиши учун ташкилий тайёргарлик ишлари бажарилаяпди.
• 2010 йил 6–10 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё қоятош суратларини илмий ўрганиш, асраш ва тарғибот қилиш мавзуйида ЮНЕСКО ташкилоти билан ҳамкорликда Халқаро илмий анжуман ташкил этилиши режалаштирилган. 8 сентябр куни Сармишсой табиий-археологикмажмуа музейи қўриқхонасини ўрганиш учун конференция иштирокчилари Навоий вилоятига ташриф буюриши белгиланган.
• 2004 йилдан буён доимий равишда «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси"га хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташриф буюриб, уларга музей хизмати кўрсатилиб келинмоқда
Бўлими : Навоий вилояти   |   admin  |   :
27 сентябрь 2014,   кўрилган: 1363

Навоий вилоятига таклиф этамиз!

Вилоят ҳақидаНавоий вилояти деганда, кўз олдимизда буюк шоиримиз Алишер Навоий номини қадрлайдиган, меҳрибон, меҳнатсевар, олийжаноб одамлар, бунёдкор меҳнат билан банд кўп миллатли халқ пайдо бўлади…

Ислом Каримов

ГЕОГРАФИЯСИ

Вилоят ҳақидаЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан мустақилликнинг илк даврида — 1992 йилнинг бошида Навоий вилояти қайта ташкил этилди.

Навоий ёш ва навқирон вилоят бўлса-да, унинг инсоният тамаддунига катта ҳисса қўшган қадимий ва бой тарихи бор. Президентимиз Ислом Каримовнинг вилоят аҳлига қарата: «Азиз биродарлар, барака топкурлар, айтинглар-чи, сизлар ҳар куни кўриб ва кезиб юрадиган Кармана шаҳрининг ёши нечада? Ёки чўли Маликдаги эски Работ ва Сардоба қачон пайдо бўлган? Сармиш дараси ва ғоридаги ибтидоий суратлар бу Ўлканинг энг қадимий маданият бешикларидан бири эканидан дарак бермайдими?» — деган фикрлари бу диёр тарихининг энг қадимий даврларга бориб тақалишидан далолат беради.

Вилоят ҳақидаБугунга келиб, Навоий вилояти ҳар томонлама ривожланган, обод ҳудудга айланди. Навоий вилояти мамлакатимизда ҳудудий жиҳатдан энг катта вилоят бўлиб, Қорақалпоғистондан кейинги иккинчи Ўринни эгаллайди. Унинг умумий ҳудуди 110,99 минг кв. кмни ташкил этади. Вилоят ўзига хос табиий шароитига кўра йирик уч қисмга бўлинади: вилоятнинг шимоли-ғарбий қисмини бағрида не-не сир-синоатларни яшириб ётган Қизилқум чўли эгаллаган. Жануби-шарқий қисмида Нурота тоғ тизмаларига тегишли Қоратоғ, Оқтоғ сингари тоғлар бўй чўзган бўлса, Зарафшон дарёси воҳасининг Ўрта қисмида вилоятнинг деҳқончилик зонаси ўрнашган. Вилоят шимолдан ва шимоли-шарқдан Қозоғистон республикаси ҳудуди билан, жануби-шарқдан мамлакатимизнинг Жиззах, Самарқанд, жанубдан Қашқадарё, жануби-ғарбдан эса Бухоро вилоятлари билан чегарадошдир.

Вилоят ҳақидаНавоий вилояти заминида шифобахш, шўр ва ерости чучук сув захиралари аниқланган бўлиб, Томдибулоқ, Қарақота, Чингилди атрофларидан топилган сувлардан халқ саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда хўжалик юмушларида унумли фойдаланилмоқда. Вилоятнинг асосий сув манбаи Зарафшон дарёси ҳисобланади. Ҳудудда деҳқончилик майдонлари Аму-Бухоро машина каналининг Навоий, Ўртачўл, Аму, Сумбул, Майна тармоқлари ҳамда Зарафшондан сув оладиган Конимех, Тос, Шовот, Човли, ўнг ва чап қирғоқ, Навкар каналлари орқали сув билан таъминланади. шунингдек, Қуйимозор, Тўдакўл сув омборларида куз-қиш мавсумида керакли сув захиралари ҳосил қилинади. Вилоятда 32 та йирик сув чиқариш электр насос станcиялари ишлаб турибди.

Вилоятнинг шимоли ва ғарбида кўчма қум барханлари, гилли чўл зоналари яштаниб ётади. Мазкур кенгликлар, айниқса, баҳор ойларида турфа табиий гиёҳлар, ўт-ўланлар, ранг-баранг ўсимликлар билан безанади. Астрагал, шувоқ, шўра, исириқ, қамиш, зарпечак, саксовул, юлғун ва бошқа ўнлаб номдаги чўл буталари гўё жонсиздек туюладиган бепоён заминга беқиёс чирой бахш этади. Бу ерларда йил — ўн икки ой чорва боқилади. Қандим, черкез, сингрен, оқпечак, селин, эфемер ва бошқа ўтлар чорва моллари учун тўйимли озуқадир. Навоий чўллари, дашту далалари, тоғу тошлари минг турли ҳайвонот-ҳашоратларга она бағрилик қилади. бу вилоятда республикамизнинг бошқа жойларида кам учрайдиган ёхуд умуман кўзга ташланмайдиган ёввойи ҳайвонлар, кемирувчилар, сут эмизувчилар, судралиб юрувчилар оиласига мансуб турфа хил жониворлар сақланиб қолган. масалан, Бўкантовда ва Мингбулоқ ботиғида қобон, бўри, чиябўри, тулки, узун думли мушук, чўл мушуги каби ноёб ҳайвонлар эмин-еркин урчиб-кўпайиб бораётган бўлса, чўл ва дашт зоналарида малла юмронқозиқ, суғур, сассиқкўзан, жайра, калтакесак, турфа хил илонлар, тошбақалар ҳар қадамда учрайди. Бу эрда қушларнинг ҳам тувалоқ, қорабовур, олабовур, қирғовул сингари ўнлаб ноёб турлари табиий шароитда сақланиб қолган. Юртбошимиз минтақанинг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрни ва мавқеига қуйидагича юксак баҳо беради: «Навоий вилояти деганда, бу гўзал воҳанинг бетакрор табиати, чексиз чўл ва далалар, бепоён яйловлар билан бирга, улкан саноат минтақаси кўз ўнгимизда намоён бўлади».

Вилоятда 863 мингдан ортиқ доимий аҳоли яшайди. навоий вилояти таркибида 8 та қишлоқ тумани мавжуд бўлиб, улар — Хатирчи, Қизилтепа, Кармана, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Учқудуқ, Томди туманлари ҳисобланади. Улардан ташқари вилоятда 2 та йирик шаҳар — Навоий, Зарафшон, 38 та шаҳарча, 54 та қишлоқ фуқаролари йиғинлари, 278 та маҳалла мавжуд.

Навоий мамлакатимизнинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутадиган вилоятлардан бири ҳисобланади. бу, аввало, вилоятда ер ости ва ер усти табиий бойликларининг ниҳоятда мўллиги, бу бойликларни қазиб олиш ва қайта ишлаш учун замонавий талабларга жавоб берадиган йирик саноат корхоналарининг мавжудлиги, энг асосийси эса, мана шу корхоналарда бир қарашда оддий тупроқ ва тошдан турли қимматбаҳо маъданларни ажратиб олишдек мураккаб ҳамда машаққатли ишларни амалга ошира оладиган фидойи инсонлар бу ўлкада яшаши билан изоҳланади.

Вилоят маркази мамлакатимизнинг энг сўлим ва озода, тартибли ва меҳмондўст гўшаларидан бири Навоий шаҳридир. Буюк мутафаккир бобомизнинг қутлуғ номи берилган бу гўзал шаҳар 2008 йилда ўзининг ярим асрлик тўйини кенг миқёсда нишонлади.

Навоий вилоятининг бугунги қиёфаси

Мустақиллик даври вилоят ҳаётининг беистисно барча соҳаларида юксалиш, ўсиш-ўзгариш йиллари бўлди. Буни қуйидаги факт ва рақамлар миқёсида аниқ-равшан кўриш мумкин:

Вилоятда ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2003 йилга нисбатан 2010 йилда қарийб тўрт бараварга ошди. Вилоят аҳлининг бу фидокорона меҳнатидан топаётган даромади ҳам шунга яраша бўлмоқда. Агар 2003 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 74 минг 223 сўмни ташкил этган бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсаткич 914 минг 980 сўмга етди.

Шу ўринда, 2008 йилда бутун жаҳон миқёсида бошланган молиявий — иқтисодий танглик сабаб дунёнинг аксарият мамлакатларида ўсиш суръатлари сезиларли даражада тушиб кетган, ишлаб чиқариш ҳажми кескин камайган булса, мамлакатимизда камдан-кам давлатлардагина кузатилган мўътадил иқтисодий юксалиш бардавом бўлганлигини катта қувонч билан тилга олишимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йуналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида бу ижобий натижаларнинг асосий сабаб ва омилларини чуқур изоҳлар экан, жумладан, қуйидагиларни таъкидлади: «Юртимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 2008 йилда 9 фоиз, 2009 йилда 8,1 фоиз, 2010 йилда эса 8,5 фоизни ташкил этди. Жаҳон молия институтларининг хулосасига кўра, бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири экани, албатта, барчамизга мамнуният бағишлайди».

Албатта, бу натижаларнинг асоси, мустаҳкам пойдевори сифатида Юртбошимизнинг бунёдкор ғоялари ва ташаббуслари асосида ишлаб чиқилган ҳамда мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб ҳаётга изчил тадбиқ этиб келинаётган тараққиётнинг ўзбек моделини кўрсатиш керак. Ўтиш даврининг бутун мураккаблиги, Республика иқтисодиёти, сиёсий -ижтимоий ҳолати, аҳолининг кайфияти ва дунёқараши, миллий менталитетнинг ўзига хос хусусиятлари сингари ниҳоятда муҳим омилларни эътиборга олган ҳолда яратилган бу модел бугунги кунда бутун дунё афкор оммаси томони дан миллий тараққиётнинг ғоят самарали конcепcияси эканлиги кенг эътироф этилмоқда.

Агар Навоий вилояти миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, бу ерда ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари 2008 йилда 108,1 фоизга, 2009 йилда 108,2 фоизга этганини, 2010 йил якунида эса 108 фоиздан ошганини кўрамиз. 2010 йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар умумий ҳажмининг 53,5 фоизи вилоят саноат корхоналарида, 12,5 фоизи эса қишлоқ хўжалиги секторида яратилди. Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмида аҳолига кўрсатилган хизматлар улушининг ортиб бораётгани мустақиллик йилларида мамлакатимизда хўжалик юритишни таркибий (структуравий) жиҳатдан ислоҳ этиш, кўп укладли иқтисодиётни барпо қилиш сиёсатининг амалий натижаси сифатида баҳоланмоғи керак.

Юқорида келтирилган факт ва рақамлар, таъкидланганидек, Ўзбекистон тараққиёти учун танлаб олинган буюк келажак йулининг нақадар тўғрилигидан, бу йул халқимизнинг азалий орзу-умидларини рўёбга чиқаришидан, энг муҳими эса, халқнинг мазкур саъй-ҳаракатлар мазмун-моҳиятини теран англаётганидан дарак беради.

ТАРИХИ

«Сармишсой табиий-археологик мажмуа музей қўриқхонаси» тўғрисида маълумотнома

Вилоят ҳақида1970-йилдан буён ўтган давр ичида, Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳузуридаги Археология институти олимлари Я. Ғуломов, У. Исломов, М. Исоқов, А. Кабировлар томонидан Сармишсой маданий мероси тарихи пухта илмий ўрганилди. Эришилган илмий натижалар кўплаб ахборотномалар, каталоглар, илмий рисолалар ва ўқув дарсликларида нашр эттирилиб, юртимиз тарихини ўрганишда асосий манбалардан бири сифатида фойдаланиб келинмоқда.

2002 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Археология институти, ЮНЕСКО ташкилоти ҳамда «Норвегия атроф мухитни мухофаза қилиш Вазирлиги, маданий мерос Директорати”нинг, мутахассис олимлари (Анне-Софие Хюген ва Кнут Хелског) билан ҳамкорликда Сармишсой маданий ёдгорликлари бўйича илмий тадқиқод ишлари олиб борилмоқда.

2003 йил 27 июнда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Республика «Маънавият ва маърифат» кенгаши, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Республика Миллий «Телерадиокомпанияси», Республика «Ўзбекмузей» жамғармаси Навоий вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Навоий вилояти тарихий-ўлкашунослик музейида «ХХИ-асрда Ўзбекистон музейлари» мавзусидаги идоралараро семинар мажлиси бўлиб ўтди. Семинар мажлиси баённомасида «Юртимизнинг беш минг йиллик тарихга эга бўлган нодир маданият ёдгорликлари-Сармишсой петроглифлари негизида, «Сармишсой табиий — археологик мажмуа музейи қўриқхонаси”ни ташкил этиш, ушбу мажмуа музейига лавозим ўринлари ажратиб бериш, Сармишсой петроглифлари мажмуасини ЮНЕСКО Бутунжаҳон маданий ва табиий мероси рўйхатига киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш» тўғрисида идоралараро қарор қабул қилинди.

Вилоят ҳақида2003 йил 4 июлда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари Ҳ. С. Кароматов номига 01–10/320 сонли Сармишсойни ривожлантириш чоралари тўғрисидаги идоралараро хат йўлланди.

Хатда «Сармишсой қоятош расмлари қадимги авлодларимиз яратган йирик маънавий бойлигимиз эканлиги ва уни келажак авлодларга бутунлигича етказиш мақсадида, мазкур ёдгорлик негизида „Сармишсой“ очиқ осмон остидаги табиий-археологик музейи ташкил этиш учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ Вазирлар Махкамасининг тегишли қарори қабул қилинишини ва ЮНЕСКО Бутунжахон мероси рўйхатига киритиш учун „Сармишсой“ ҳужжатларини тайёрлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз» деган таклиф берилди.

2003 йил 15–24 сентябр кунлари Қозоғистонда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан ўтказилган «Марказий Осиё қоятош санъати ёдгорликлари: жамоатчилик иштироки, менеджмент, консерватсия, ҳужжатлаштириш» мавзусидаги халқаро илмий анжуманда «Сармишсой маданий мероси тарихи» мавзусида Ўзбекистон олимлари томонидан маърузалар тингланди.

2004 йил 23 сентябрда Навоий вилояти ҳокимининг № 172 сонли «Сармишсой табиий ва маданий меросини мухофаза қилиш, ўрганиш ҳамда бошқаришнинг янгича усуллари» мавзусидаги халқаро илмий амалий конференциясини Навоий вилоятида ўтказиш тўғрисидаги фармойиши берилди.

2004 йил 23 сентябрда Навоий вилояти ҳокимининг № 193 сонли «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонасини ташкил этиш, музей мухофаза зонасини белгилаш ва фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2004 йил 8–16 октябр кунлари Навоий шаҳри ва Сармишсой дарасида ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва Навоий вилояти ҳокимликлари ҳамкорлигида «Сармишсой табиий ва маданий меросини мухофаза қилиш, ўрганиш ҳамда бошқаришнинг янгича усуллари» мавзусида халқаро илмий конференцияси ва дала семинари ўтказилди.

2005 йил 4 июнда Тошкент шаҳрида ЭКОСАН экология ва саломатлик халқаро жамғармаси томонидан ўтказилган «Ўзбекистон миллий боғлари, экотуризм ва барқарор ривожланиш» мавзусида ўтказилган кўргазмада «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси» петроглифлари фото суратлари кўргазмаси намойиш этилди.

2007 йил 20–24 март кунлари Фарғона вилоятида Марғилон шаҳрининг 2000 йиллиги юбилейи олдидан ўтказилган Республика музейлар фестивалида «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси» петроглифлари фото суратлари кўргазмаси намойиш этилди.

2007 йил 5–12 феврал кунлари Ўзбектелефилм томонидан «Икки дарё оралиғида» мавзусида филм яратиш учун «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси”даги табиий бойликлар ва маданий ёдгорликлар суратга олинди. Яратилган филм Ўзбекистон телеканали орқали намойиш этилди.

2007 йил 16–19 апрел кунлари Ўзбектелефилм томонидан «Муқаддас қадамжолар» мавзусида филм яратиш учун «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси”даги табиий бойликлар ва маданий ёдгорликлар суратга олинди. Яратилган ушбу филм ҳам Ўзбекистон телеканали орқали намойиш этилди.

2008 йил 22–26 май кунлари Тошкентда, Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги юбилейи олдидан ўтказилган Республика музейлар фестивалида «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси» петроглифлари фото суратлари кўргазмаси намойиш этилди.

2008 йил 26–31 май кунлари Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида ЮНЕСКО томонидан ташкил этилган «Марказий Осиё петроглифлари — Бутунжаҳон мероси номзодлиги руйхати чегаралараро тизимига киритиш» мавзусидаги халқаро илмий анжуманда «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси”нинг тақдимоти бўлиб ўтди.

2008 йил 2 июнда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Қосимовга ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг № АИ-179/08 сонли хати йулланди:

Хатда жорий йилнинг 17–19 апрел кунлари Навоий шаҳрида «Сармишсой табиий маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва бошқариш» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилганлиги ва ушбу анжуман иштирокчилари томонидан қабул қилинган қарорни амалга оширишда амалий ёрдам берилиши сўралган.

2009 йил октябр ойида Фонд Форумнинг «ЖаннатМакон» журнали ижодий гуруҳи лойиҳаси асосида Навоий вилоятига бағишланган сонини тайёрлаш учун вилоятимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси бўйича ҳам материаллар тайёрланди.

2010 йилнинг 17–21 апрел кунлари ООО «Терра Гроуп» компаниясининг ижодий жамоаси томонидан вилоятимизнинг кўпгина тарихий меъморий ёдгорликлари тўғрисида кинофилм яратиш учун Сармишсой табиий археологик мажмуа музейи қўриқхонаси маданий ёдгорликлари асосида қизиқарли кадрлар суратга олинди.

2010 йил апрел-май ойларида «Ўзбектелефилм» жамоаси томонидан Сармишсой қоятош суратлари номли кинофилм тайёрлаш учун Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси маданий ёдгорликлари материаллари асосида суратга олиш ишлари амалга оширилди. Яратилган кинофилм халқаро канал орқали 3 сентябр тунги соат 12:15 да намойиш этилиши режалаштирилган.

2010 йил май ойида Вилоят ҳокимлиги бошчилигида Ўзбекистон экологик ҳаракати билан ҳамкорликда, замонавий, ривожланган, Халқаро музейшунослик тажрибаси ва мавжуд қонун қоидаларга асосан, Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси ҳудудида туристик база қурилиши ҳамда «Ташрифгоҳ» қурилиши лойиҳасини тайёрлашга киришилди. Шунга кўра кўприк қурилди, йул ва бинолар қурилиши учун ташкилий тайёргарлик ишлари бажарилаяпди.

2010 йил 6–10 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё қоятош суратларини илмий ўрганиш, асраш ва тарғибот қилиш мавзуйида ЮНЕСКО ташкилоти билан ҳамкорликда Халқаро илмий анжуман ташкил этилиши режалаштирилган. 8 сентябр куни Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонасини ўрганиш учун конференция иштирокчилари Навоий вилоятига ташриф буюриши белгиланган.

2004 йилдан буён доимий равишда «Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси»га хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташриф буюриб, уларга музей хизмати кўрсатилиб келинмоқда.

ДИҚҚАТГА САЗОВОР ЖОЙЛАР

Работи Малик пештоқидан бир оз нарида сув манбаи — диаметри 13 метрча келадиган гумбаз остида карвонсаройга замондош бўлган сардоба жойлашган. Сардоба ҳовузининг айлана девори ердан 12 метр чуқурликка қадар пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, унда муздай тоза сув бутун ёз бўйи сақланган. XVI асрдаги муаллифлардан бири Работи Малик сардобасининг сувини маккадаги лазиз замзам сувига қиёслайди. Сардоба карвонсарой каби ёлғиз йўловчилар учун ҳам, бутун бошли карвонлар учун ҳам қўналға ҳисобланган.

Карвонсарой ўзининг дастлабки вазифаси эътибори билан XVIII асргача хизмат қилиб келган. унда амир темур ва унинг авлодлари, бухорода ҳукмронлик қилган сулолаларнинг хонлари, элчилар, савдо карвонлари ва сайёҳлар қўниб ўтган. Ҳофизи абрўнинг маълумотига кўра, Улуғбек 1420 йилда ушбу минтақаларда тўхтаб, қирқ кун ов қилган. XIX аср — XX асрнинг бошларида бу ерда работ номи билан маълум умри қисқагина бўлган қишлоқ ҳам шаклланган.

ДЕГГАРОН МАЖМУАСИ (XI В.)

Вилоят ҳақидаКармана шаҳрининг 30 км ғарбидаги ҳазора қишлоғининг ёнида Мовароуннаҳрдаги энг қадимги масжидлардан бири — Деггарон масжиди жойлашган. Унинг қурилиш даври XI аср бошларидан нарига ўтмайди. Бу бино Зарафшоннинг сўл қирғоғида, эндиликда вайрон бўлган, лекин илгари яхши мустаҳкамланиб қурилган қадимий кичик бир қишлоқ ҳудудида жойлашган. қишлоқнинг ҳам, масжиднинг ҳам номи бу ерда яшаган, аҳолининг асосий машғулоти — ўтга чидамли қозон тайёрлашдан олинган.

Шуниси эътиборлики, Хожагон Сулукининг машҳур суфийларидан бири бўлмиш Шайх Мавлоно Ориф Деггароний (1313–1376) шу қишлоқда туғилган ва шу ерда дафн этилган. Бу зот Нақшбандия тариқатидаги Хожагон Сулукининг буюк намояндаси бўлмиш Баҳоуддин Нақшбанднинг устозларидан бири ҳисобланади.

Кейинроқ, ХVII асрда Деггарон қишлоғи масжиддан бир оз нарида жойлашган Ҳазора қалъасига айланган. Масжид турли техника усулида қурилган: ташқи юзаси, устунлари ва пойдеворининг бир қисми — пишиқ ғиштдан, деворлари хом ғишт ва пахсадан иборат. гумбазларининг ички қисми равоқлардан, деворга тегиб турган ёки алоҳида қад кўтарган устунлар ғиштдан бино қилинган. Марказий гумбазни кўтариб турган тўрт равоқ ғишт ва ганждан себарга шаклидаги ўзига хос безаклар билан безатилган. марказий гумбаз атрофидаги саккизта кичик гумбаз «балхи» услубидаги кичик равоқлар орқали масжиднинг ташқи деворлари ва ички устунларига таянган ҳолда қурилган. Бу жой ҳозирда қайта таъмирланиб, мажмуада музей фаолият кўрсатмоқда.

РАБОТИ МАЛИК САРДОБАСИ (XI В.)

Вилоят ҳақида Работи Малик пештоқидан бир оз нарида сув манбаи — диаметри 13 метрча келадиган гумбаз остида карвонсаройга замондош бўлган сардоба жойлашган. Сардоба ҳовузининг айлана девори ердан 12 метр чуқурликка қадар пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, унда муздай тоза сув бутун ёз бўйи сақланган. XVI асрдаги муаллифлардан бири Работи Малик сардобасининг сувини маккадаги лазиз замзам сувига қиёслайди. Сардоба карвонсарой каби ёлғиз йўловчилар учун ҳам, бутун бошли карвонлар учун ҳам қўналға ҳисобланган.

Карвонсарой ўзининг дастлабки вазифаси эътибори билан XVIII асргача хизмат қилиб келган. унда амир темур ва унинг авлодлари, бухорода ҳукмронлик қилган сулолаларнинг хонлари, элчилар, савдо карвонлари ва сайёҳлар қўниб ўтган. Ҳофизи абрўнинг маълумотига кўра, Улуғбек 1420 йилда ушбу минтақаларда тўхтаб, қирқ кун ов қилган. XIX аср — XX асрнинг бошларида бу ерда работ номи билан маълум умри қисқагина бўлган қишлоқ ҳам шаклланган.

РАБОТИ МАЛИК

Вилоят ҳақидаКармана — Бухоро йўлида — бугунда қайта тикланган қадимий карвон йўли бўйида Работи Малик (Шоҳ Работи) карвонсаройи жойлашган. У XI асрнинг 70-йилларида Қорахонийлардан бўлмиш Шамсулмулк Наср ибн Иброҳим (1068–1080 й.) томонидан қурилган бўлиб, XII асрнинг биринчи чорагида яна шу Қорахонийлардан бўлмиш арслонхон муҳаммад ибн сулаймон (1102–1130 й.) томонидан таъмирланган.

Археологик тадқиқотлар пайтида (XX асрнинг 70-йиллари ва шу асрнинг охири — XXI аср бошлари) бу ноёб бинонинг мураккаб тузилиши аниқланди. У 100×100 м майдонни эгаллаган бўлиб, мустаҳкам деворлар билан ўралган ва икки қисмга бўлинган.

ЗАРГАРЛИК

Зарафшон заргарлари ясаган зеб-зийнатлар хорижлик нозиктаъб харидорлар, қилни қирқ ёрувчи заршуносларга ҳам мақбулу манзур. Зотан, бу — узоқ ўтмиш давомида жамланган энг сара тажрибалар ва замонавий технологиялар маҳсули. Узук, билагузук, сирға, занжир… Алқисса, Навоий кон-металлургия комбинатининг Зарафшон заргарлик заводида ишлаб чиқарилаётган мингга яқин турдаги зеб-зийнатларнинг бозори чаққон. Нафис буюмлар ижодкорларига берилган халқаро мукофотларнинг эса саноғига етиш қийин. Фусункор жавоҳирларни томоша қилиб, гўзаллик тушунчасига таъриф топгандек бўласиз, инсон ва табиат уйғунлигини ҳис қиласиз.

АЛИШЕР НАВОИЙ

Вилоят ҳақидаАлишер Навоий (1441 — 1501) халқимизнинг онги ва тафаккури, бадиий маданияти тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намояндаси, миллатимизнинг ғурури, шаъну шарафини дунёга тараннум қилган ўлмас сўз санъаткоридир. таъбир жоиз бўлса, оламда туркий ва форсий тилда сўзловчи бирон-бир инсон йўқки, у Навоийни билмаса, Навоийни севмаса, Навоийга садоқат ва эътиқод билан қарамаса. Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир. Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади.

“НАВОИЙ” ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ-САНОАТ ЗОНАСИ

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) — юқори технологиялар воҳаси

Чет эл инвестициялари жалб этилишини янада рағбатлантириш, чет эл инвестициялари учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва Ўзбекистоннинг улкан иқтисодий ва инвестицион имкониятларидан самарали фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2008 йил 2 декабрдаги қарори бўйича Навоий вилояти ҳудудида «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси ташкил этилди.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) хорижий инвесторларга бизнес юритиш учун кенг имкониятларни таклиф этади ва аввал бошдан бизнесга катта рақобат афзалликларини беради.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) жойлашган ҳудуд — Ўзбекистоннинг саноат шаҳарларидан бири Навоий шаҳри ёнида ҳамда Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари ва саноат марказлари ҳисобланган Бухоро ва Самарқанддан 100–175 км яқинликда умумий 564 га майдонни ташкил этади.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) ҳудудида солиқ, валюта ва божхона режимлари, кириш, туриш ва чиқишнинг соддалаштирилган тартиби, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролари-норезидентлари билан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсат олиш, солиқлар, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кенг имтиёзлар тақдим этишни ўз ичига олган махсус ҳуқуқий режим амал қилади. «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)нинг амал қилиш муддати 30 йил бўлиб, мазкур муддат якунлангандан сўнг амал қилишни узайтириш эҳтимоли мавжуд.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) ҳудудидаги ер участкалари корхоналарга инвестицион фаолият даври учун бепул асосда ёки минимал ижара ҳақига ижарага берилади, бу эса ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун инвесторлар томонидан ерни сотиб олиш ва, тааллуқли равишда, ишлаб чиқаришни ташкил қилишда қўшимча маблағлар сарфлаш заруратини истисно этади.

Инвесторлар учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)даги корхоналар юқори даражали инфратузилма билан таъминланади. «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)даги корхоналар транспорт, муҳандислик коммуникациялари, меҳнат хавфсизлиги тизимлари ва ишчи-ходимларнинг яшаш ва меҳнат фаолиятлари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитларнинг тааллуқли инфратузилмалари билан таъминланади.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)даги ишлаб чиқариш фаолиятининг асосий йўналишлари.

Замонавий юқори ишлаб чиқарувчанликка эга хорижий асбоб-ускуналар ва техникалар, технологик линиялар ва модуллар, инновация технологияларини татбиқ этиш ҳисобига юқори технологик, дунё бозорларида рақобатбардош маҳсулотларнинг кенг доирали турларини ишлаб чиқариш «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) хўжалик юритувчи субъектлари фаолиятининг асосий йўналиши қилиб белгиланган.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) ҳудудида саноатнинг барча тармоқларида хом ашёдан тортиб тайёр маҳсулотга қадар тўлиқ ишлаб чиқариш циклига эга саноат мажмуаларини ташкил қилиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)ни ташкил қилиш концепциясидан ва танланган устуворликлардан келиб чиққан ҳолда, «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)да қуйидаги тармоқлар ва йўналишлардаги корхоналар жойлаштирилади:

электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

телекоммуникация асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш;

машинасозлик, ўлчагич асбоб-ускуналари ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш;

дори-дармон маҳсулотлари ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқариш;

озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш;

пластик ва полимер буюмларни ишлаб чиқариш.

Жойлашиши ва транспорт инфратузилмаси:

Вилоят ҳақидаНавоий вилоятининг мультимодаль транспорт-логистик узели афзалликларидан энг юқори даражада самарадорлик билан фойдаланиш учун «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) халқаро аэропорт, Е-40 автомагистрали ва халқаро, аҳамиятга эга темирйўлларнинг бевосита яқинида жойлаштирилган.

Ўзбекистонда қўниб ўтувчи ҳаво йўлларидан фойдаланиш юкларни транспорт орқали жўнатиш учун вақт ва харажатларни сезиларли даражада тежаш имконини беради. Хусусан, Жануби-Шарқий Осиёдан Европагача бўлган масофа «Навоий» орқали, Дубай орқали боришга нисбатан, 1 км.га қисқароқ. Бундан ташқари, ҳаво йўли орқали учиб ўтиш амалга оширилгандаги вақт тежалиши 1,5 соатни, ҳар бир авиалайнер учун ёнилғи тежалиши эса — 15 тоннани ташкил этади.

Мазкур шарт-шароитлар Навоий аэропорти базасида халқаро транспорт йўлини ташкил қилиш лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ва «Кореан Эйр”нинг узоқ муддатли шартномасига асос бўлиб хизмат қилди.

Эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)нинг бевосита яқинида Европани Хитой билан энг қисқа йўл билан боғловчи «Е-40» автомобиль магистрали, Марказий Осиё, МДҲ, Жануби-Шарқий Осиё, Европа, Яқин Шарқ ва Форс кўрфази мамлакатлари бозорига олиб чиқадиган темирйўл ётқизилган.

Юкларни автомобиль воситасида Хитой-Европа йўналишида Ўзбекистон орқали ташиш Хитой-Россия чегараси орқали маршрутга нисбатан тахминан 1000 км.га қисқа. Бу транспорт харажатларини битта автомобилдан 800 долларга қисқартиради. Контейнерли поезд Тошкентдан Бандар-Аббас портигача бўлган йўлни 7 суткада, Тошкентдан Теҳрон орқали Истамбулгача — 10 кунда босиб ўтади. Бу Ўзбекистондан четлаб амалга оширилган юк ташишлардан 2 марта тезроқдир.

Навоий орқали ҳудуднинг жанубда Эрон ва Туркия портларига, ғарб ва шимолда — Қора ва Болтиқ денгизларига чиқувчи барча асосий темирйўл трассалари ўтган. Хитойдан Европага энг қисқа темирйўл маршрути ҳам Навоий орқали ўтади. «Ғузор-Бойсун-Қумқўрғон» темир йўллари фойдаланишга топширилгандан сўнг, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонга энг қисқа транзит алоқа пайдо бўлди.

Вилоят ҳақида«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) майдончаларини танлашда электр, сув ва газ билан ишончли таъминлаш учун инфратузилма мавжудлиги, иш кучи манбалари билан боғлиқ аҳоли яшаш пунктларига яқинлик, шунингдек «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) резидентларига ҳар жиҳатдан қулай меҳнат ва дам олиш шарт-шароитларини яратиш учун зарур бўлган мақбул экотизим каби омиллар ҳам эътиборга олинган.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)нинг бошқарув тузилмаси

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2009 йил 27 январдаги қарори билан ташкил этилган Маъмурий кенгаш «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва бошқарувчи орган ҳисобланади. Маъмурий кенгаш «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)нинг самарали фаолият юритишини таъминлаш масалалари бўйича давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи давлат идоралари вакилларининг маслаҳат органи ҳисобланади.

Маъмурий кенгаш қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)да жойлаштириш учун инвесторлар танловини ўтказади, инвестициялаш тўғрисидаги шартномаларнинг асосий шартларини белгилайди;

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)нинг фаолият юритиши билан боғлиқ масалалар бўйича давлат бошқарув органлари ва давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари фаолиятининг мувофиқлашувини амалга оширади;

ер участкаларининг, шунингдек давлат мулкидаги бино ва иншоотларнинг ижара қийматини белгилайди;

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) ишлаб чиқариш инфратузилмаларининг марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш лойиҳаларини тасдиқлайди;

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) Дирекцияси директорини тайинлайди, «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) Дирекцияси фаолияти устидан раҳбарлик ва назоратни, шунингдек «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)нинг мустақил бюджети ва Тараққиёт фонди маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади;

қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, инвестициялаш тўғрисидаги шартномани муддатдан олдин бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) фаолиятининг тезкор бошқаруви юридик шахс мақомига эга Давлат қўшма корхонаси шаклида ташкил этиладиган Дирекция томонидан амалга оширилади. Дирекция устави Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) Дирекцияси:

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) иштирокчиларини рўйхатдан ўтказади ва улар реестрини юритади, уларга тааллуқли гувоҳномалар беради;

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) иштирокчилари бўлмаган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобга олинишини амалга оширади;

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) иштирокчиларига ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) ҳудудидан ер участкаларини бошқа субъектларга ижарага бериш, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ижара шартномаси бўйича бошқа шахсга ўтказиш, ижара ҳуқуқини гаровга бериш, уларни устав капиталига ҳисса сифатида киритиш ҳуқуқларисиз ижарага беради. «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) ҳудудидаги ер участкаларини сотиш ва ўзгача тарзда бошқалар ихтиёрига ўтказиш тақиқланади;

давлат мулкида бўлган «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) ҳудудида жойлашган кўчмас мулк объектларини унга берилган ваколатлар доирасида бошқаради;

инвесторлар томонидан ўз зиммасига олинган мажбуриятларнинг лозим даражада бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

Маъмурий кенгаш қарорига асосан, зиммага олинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, инвестициялаш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризалари билан мурожаат қилади;

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ) фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширади.

«Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси (ЭИСЗ)нинг бошқарув тузилмаси тўғрисида батафсилроқ маълумот олиш учун «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси тўғрисидаги Низомга қаранг.
Бўлими : Навоий вилояти   |   admin  |   :